← Назад
Решение #2824376 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 257 символов
4-2002-2501/4631-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 9 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида,
М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар вакили Н.Наимова (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “ IG -STATUS” масъулияти чекланган жамиятидан
79.548.737 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар ёки АЖ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ IG -STATUS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
ёки корхона деб юритилади)дан 79.548.737 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда
келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилингандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини
билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
корхона, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони рад қилишни лозим
топади.
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, АЖнинг Когон туман
электр таъминоти корхонаси ҳамда корхона ўртасида 050613-сонли улгуржи
(юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан
буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан корхона (даъвогар) истеъмолчи
(жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар
етказиб берилган электр энергияси учун тўловни лозим даражада амалга
оширмаган. Натижада даъвогар олдида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида 79.548.737
сўмга қарздор бўлиб қолган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги
жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар
2
судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат
қилишга мажбур бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига биноан шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига биноан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФК 470-моддасининг биринчи қисмига асосан энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш
тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
Жавобгарнинг қарзи иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма
далолатнома, талабнома ҳамда даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги
тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим этган ёзма маълумотномасига
кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг
ушбу маълумотномасини инобатга олиб, даъвони рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик
бандига асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши лозим.
3
Суд, даъво рад этилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 1.590.974,74 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ IG -STATUS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ IG -STATUS” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 1.590.974,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Муродов