← Назад
Решение #2824387 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
6 399 символов
4-1504-2502/15042-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 9 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья
ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, даъвогар “Наманган вилоят
ҳокимлиги Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” ДУКнинг
жавобгар “Строй лидер идеал комплект” МЧЖдан 287 397 091 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
К.Тулашев (2025 йил 21 январдаги 01-01/50-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили М.Юлдашев (раҳбар) иштирокида, суд биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Наманган вилоят ҳокимлиги Капитал қурилиш соҳасида
буюртмачи хизмати” ДУК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга мурожаат қилиб, “Строй лидер идеал комплект” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 287 397 091 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач
жавобгар томонидан иш якунланмаганлиги ва унинг натижаси
топширилмаганлиги
ҳақида
маълум
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси судга топширилгач
жавобгар томонидан иш якунланмаганлиги ва унинг натижаси
топширилмаганлигини тан олиб, даъвони қонуний ҳал қилишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар пудрат шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 1 апрелда 149450-сонли пудрат
(Наманган вилояти, Поп тумани, Марғизор МФЙда электр таъминоти
тизимини яхшилаш) шартномаси тузилган. Шартномада жавобгар
даъвогарнинг топшириғига биноан ишни бажариш ва унинг натижасини
даъвогарга белгиланган муддатда топшириш, даъвогар эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартномада жавобгар 120 кун (2025 йил 1 август)дан
кечиктирмасдан ишни тўлиқ якунлашни таъминлаши белгиланган.
Шартноманинг умумий қиймати 1 440 249 645 сўм этиб
белгиланган.
Жавобгар эса 2025 йил 1 август ҳолатига ишнинг 574 794 183
сўмлик қисмини бажармаган ва унинг натижасини даъвогарга
белгиланган муддатда топширмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар 2025 йил 10 ноябрда ишни якунлаш ва унинг натижаси
топшириш тўғрисида талабнома юборган. Жавобгар эса талабномани
оқибатсиз қолдирган. Натижада даъвогар 287 397 091 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Шартноманинг 47.1-бандида жавобгар иш кечиктирилган ҳар бир
кун учун даъвогарга пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи)
сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган
товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш
шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш
муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни
бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган
зарарни қоплашдан озод этмайди.
Бундай ҳолатда суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни
40 236 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Строй лидер идеал комплект” МЧЖдан даъвогар
“Наманган вилоят ҳокимлиги Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи
хизмати” ДУКга 40 236 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Строй лидер идеал комплект” МЧЖдан республика
бюджети даромадига 5 747 941,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Строй лидер идеал комплект” МЧЖдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Имомов