← Назад
Решение #2824388 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2002-2501/4614-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 9 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида,
М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар вакили Ф.Садуллоев (ишончнома ва
адвокатлик ордери асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ISO ER OIL” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “TRANS ASIA BUK ARA” масъулияти чекланган
жамиятидан 192.971.712 сўм асосий қарз, 96.485.856 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
“ISO ER OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TRANS ASIA
BUK ARA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 192.971.712 сўм асосий қарз, 96.485.856 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда
келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топади.
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
25 декабрда 39-сонли ҳамда 2025 йил 4 февралда 6-сонли шартномалар (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига биноан шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга дизель ёқилғиси
маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаб
бериш мажбуриятини ўз зиммаларига олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактураларга асосан
жами 969.177.836 сўмлик товарлар етказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар
томонидан тўловлар лозим даражада амалга оширилмаган. Натижада даъвогар олдида
192.971.712 сўмлик қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни 21.06.2025 йилгача ихтиёрий равишда
тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво
аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.
2
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар хақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмида агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.
Жавобгарнинг мавжуд қарзи иш материалларидаги шартнома, талабнома,
электрон ҳисобварақ-фактуралар, ўзаро солиштирма далолатнома, даъвогар
вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Маълум бўлишича, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг
ҳам жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли суд, даъвонинг
асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га асосан
96.485.856 сўм миқдорида пеня ундириш талаби билдирилган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмига биноан қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Даъвогар томонидан пеня суммаси тўлов муддати кечиктирилган 131 кун учун
(2025 йил 25 июлдан 2025 йил 3 декабрга қадар) 96.485.856 сўм миқдорида
ҳисобланган. Ушбу ҳолатда даъвонинг пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлиб
ҳисобланади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
3
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 4-бандининг биринчи ва иккинчи қисмларида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблигини, тарафларнинг мулкий аҳволини, ўз навбатида
мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини қисман, яъни 10.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад
қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Суд, даъво қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати ҳамда 2.894.576 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TRANS ASIA BUK ARA” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “ISO ER OIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 192.971.712 сўм
асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ҳамда 2.894.576 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси
берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Муродов