Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2408/81957 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fd94a5aa-e88f-47f1-8484-1143fdd1d335 Claim ID PDF Hash 7f4edf288ea86770... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКнинг 231-моддаси ФКнинг 231 law
айд этилган ФКнинг 124-моддаси айд этилган ФК 124 law
Конституциясининг 28-моддаси Конституцияси 28 law
ЖПКнинг 331-моддаси ЖПКнинг 331 law
ИПК 114-моддасининг 4-қисми ИПК 114 4 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 23 185 символов
4-1001-2408/81957-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Холманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 9 январь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва А.Қодировдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “Z С ” масъулияти чекланган жамияти адвокати А.Агзамов (ордер асосида), “ ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Адхамов, адвокати Ш.Рахмонов (ордер асосида) иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги қарорига нисбатан “ ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Z ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) фойдаланишга берилган станок техника воситаларини мажбурий тартибда олиб беришни сўраган. Шунингдек, жавобгар ҳам судга қарши даъво ариза тақдим этиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 6 август куни тузилган 01-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қиладиган учинчи шахс сифатида “G ND S N ” масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ “Миллий банк” АЖ ишга жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво ариза қаноатлантирилиб, “ ” масъулияти чекланган жамиятига фойдаланишга берилган станок техника воситалари мажбурий тартибда олиб бериш, жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, суд харажатларини ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги қарори билан биринчи 2 инстанция судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, дастлабки даъво талаби қаноатлантирилиб, “ С С ” масъулияти чекланган жамиятидан “Z ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига: - “Sh nh i Z nith mining nd stru ti n L D” томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “ Z 221” (серия рақами 14108001); - Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ i ing m hin ”; - “L ng n Yif ng Grinding ill L D” томонидан 20.10.2014 йилда ишлаб чиқарилган “GY -198” (серия рақами 1408231В) русумли; - Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ ting m hin ” ускуналарини олиб бериш ва қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Жавобгар томонидан тафтиш шикояти келтирилиб, унда даъвогар томонидан талаб қилинаётган ускуналар даъвогарга тегишли эмаслиги, тарафлар ўрасида тузилган 2024 йил 6 августдаги текин фойдаланиш шартномаси қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганлиги, ускуналарнинг биттаси Хитой фуқаросидан 25 000 АҚШ долларига сотиб олинганлиги, қолган 2 комплекти Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “G ND S N ” МЧЖга тегишли эканлиги, ушбу жамият раҳбари О.Ҳамидовдан 2023 йил 25 январда вақтинча фойдаланиб туриш учун қайтариш шарти билан олинганлиги, давлат божи ҳам нотўғри ҳисобланганлиги чунки ускуналарни эскириш қиймати ҳисобга олинмаганлиги баён этилиб, қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатларига аниқлик киритилмаганлиги баён этилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш ва қарши даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган “G ND S N ” масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ “Миллий банк” АЖ вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмида, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолда судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва адвокати тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, ёзма фикрнома тақдим этиб ва ундаги ҳолатларни таъкидлаб, даъво аризада кўрсатилган ускуналар даъвогарга тегишли эмаслигини, 2024 йил 6 августдаги текин фойдаланиш шартномаси ҳам қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганлигини, дастлаб олиб борилган 3 тергов ҳаракатларидаги кўрсатмалар турлича эканлиги, ишдаги далиллар бирбирига номувофиқлигини билдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни ҳамда Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш ва қарши даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни асоссиз эканлигини, қуйи инстанция судлари томонидан ишдаги далиллар ва даъво талаблари бўйича қонуний қарор қабул қилганлигини, келтирилган барча важлар иккита юридик шахс таъсисчиларининг муносабатлари эканлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий муносабатларга алоқаси йўқлиги, ускуналар даъвогарга тегишли эканлигини маълум қилиб, тафтиш шикоятини рад этишни ҳамда қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, тақдим этилган ҳужжатларни тафтиш шикоятидаги важлар асосида иш материаллари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 6 августда 1-сонли текинга фойдаланиш шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида, шартномага мувофиқ фойдаланишга берувчи, фойдаланишга олувчига ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали қуйидаги мол-мулкни 2 860 000 000 сўм қийматидаги тошни майдалаш линияси технологик ускуналар мажмуаси 2 комплект Ljng n Yif ng Grinding ill L D и/ч 20.10.2014 йил. GY -198 (серия рақами 1408231 ) ва 17.12.2015 йилда ишлаб чиқарилган YF -86 (серия рақами 1509301) ting m hin (қоплама машинаси) 4 2014 йилда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган i ing m hinе (аралаштириш машинаси) (бундан буён матнда ускуналар деб юритилади) вақтинча текин фойдаланиш учун барча мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари билан бирга бериши, 1.2-бандида эса фойдаланишга олувчи мол-мулкни қандай олган бўлса, нормал ейилишини ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда фойдаланишга берувчига қайтариб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ушбу ускуналар 2024 йил 6 август куни топширишқабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган ҳамда тарафлар томонидан муҳр билан тасдиқланган. Шунингдек, тарафлар томонидан 2024 йил 16 август куни 2024 йил 6 августдаги 1-сонли текинга фойдаланиш шартномасини бекор қилиш бўйича келишув имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган. Даъвогар томонидан ушбу ускуналарни қайтариш ҳақида жавобгарга ёзма равишда хат юборилган, жавобгар томонидан ушбу хатга жавобан ускуналарни қайтариб олиб кетиш учун демонтаж ишлари 2024 йилнинг 4 сентябрь кунидан олиб борилиши мумкинлиги, демонтаж ишлари якунлангач ускуналарни қайтариб олиб кетиши мумкинлиги ҳақида жавоб хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан ускуналар ўз вақтида даъвогарга қайтариб берилмаганлиги натижасида, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. ФКнинг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарори 5-бандига кўра, ФК 538-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ёхуд қонун ёки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчининг мулкдор эканлиги масаласини аниқлашда 5 судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозимлиги қайд этилган. Биринчи инстанция суди, даъвогар ушбу ускуналарни ўзига тегишли эканлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат сифатида “Z ” масъулияти чекланган жамиятининг уставини тақдим этган, яъни ушбу ускуналар жамиятнинг устав фонди сифатида киритилган ҳамда устав Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2024 йил 6 август куни 2538863-рақам билан, 2024 йил 14 август кунида 2547147-рақам билан қайта рўйхатдан ўтказилган ва жамиятнинг устав фонди 2.860.000.000 сўм миқдорида эканлиги қайд этилганлиги, даъвогар 2023 йилнинг 12 апрелида айнан шу ускуналарни фуқаро сифатида ҳам жавобгарга текинга фойдаланиш шартномаси орқали фойдаланишга берганлиги, даъвогар 2024 йилнинг 6 август кунида “Z ” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган ҳамда ўзига тегишли ушбу ускуналарни жамиятнинг устав фондига киритганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, низоли ускуналарни даъвогарга тегишли деб баҳолаган. Шунингдек, жавобгар томонидан тақдим этилган қарши даъво аризаси асослантириб берилмаганлиги ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли қаноатлантириш рад этилган. Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан, далилларга атрофлича ҳуқуқий баҳо берилмасдан, даъво талабини қаноатлантириб, қарши даъво аризани рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келинган деб ҳисоблаган. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланишга берилган станок техника воситаларини мажбурий тартибда олиб бериш ҳақидаги даъво талабига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, жавобгар томонидан тақдим этилган қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинмаган ҳолда ҳал қилув қарори билан қаноатлантириш рад этилган. Бундан ташқари, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ТИФ “Миллий банк” АЖни жалб этиш чоралари кўрилмаган. Апелляция инстанциясининг ажримига асосан “ С С ” масъулияти чекланган жамиятининг қарши даъво аризаси ҳамда “Z ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъвогарнинг жавобгардан талаб қилаётган ускуналари “Sh nh i Z nith mining nd stru ti n L D” томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “ Z 221” (серия рақами 14108001), Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ i ing m hin ”, “L ng n Yif ng Grinding ill L D” томонидан 20.10.2014 йилда ишлаб чиқарилган “GY 198” (серия рақами 1408231В) русумли, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ ting m hin ” этиб аниқлик киритилган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, 6 дастлабки даъво талабини қаноатлантириш ҳамда жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 6 августда 1-сонли текинга фойдаланиш шартномаси тузилиб, ушбу шартномага асосан жавобгарга даъвогар томонидан шартноманинг ажралмас қисми бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали қуйидаги мол-мулкни 2.860.000.000 сўм қийматидаги тошни майдалаш линияси технологик ускуналар мажмуаси 2 комплект Ljng n Yif ng Grinding ill L D и/ч 20.10.2014 йил. GY -198 (серия рақами 1408231 ) ва 17.12.2015 йилда ишлаб чиқарилган YF -86 (серия рақами 1509301) ting m hin (қоплама машинаси) 2014 йилда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган i ing m hinе (аралаштириш машинаси) (бундан буён матнда ускуналар деб юритилади) вақтинча текин фойдаланиш учун барча мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари билан бирга бериши, 1.2-бандида эса фойдаланишга олувчи мол-мулкни қандай олган бўлса, нормал ейилишини ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда фойдаланишга берувчига қайтариб бериш мажбуриятини олинган. Мазкур шартномага 14.08.2024 йилда 1-сонли (текин фойдаланиш шартномаси) шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида келишув тузилиб, дастлабки шартномада назарда тутилган 17.12.2015 йилда ишлаб чиқарилган YF -86 (серия рақами 1509301) ting m hin (қоплама машинаси) ускунаси, “Sh nh i Z nith mining nd stru ti n L D” томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “ Z 221” (серия рақами 14108001) этиб алмаштирилган. Шундан сўнг, тарафлар томонидан 2024 йил 16 август куни 2024 йил 6 августдаги 1-сонли текинга фойдаланиш шартномасини бекор қилиш бўйича келишув имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган. Айнан, 14.08.2024 йилдаги шартномада назарда тутилган ускуналар “Z ” масъулияти чекланган жамиятининг уставида ҳам қайд этилиб, ушбу устав Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2024 йил 6 август куни 2538863-рақам билан, 2024 йил 14 август куни 2547147-рақам билан қайта рўйхатдан ўтказилган ва жамиятнинг устав фондида ускуналарнинг умумий қиймати 2.860.000.000 сўм миқдорида эканлиги қайд этилган. Ушбу ҳолатда, тафтиш шикоятида келтирилган ускуналарнинг даъвогарга тегишли эмаслиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, даъвогар томонидан олиб бериш талаб қилинаётган ускуналарнинг айнан жавобгарнинг ўзига тегишли эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Шунингдек, жавобгарнинг қарши даъво аризаси бўйича ушбу ускуналар “G ND S N ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли эканлиги важи келтирилган ва 2018 йил 13 мартдаги нотариал идора томонидан тасдиқланган гаров шартномаси тақдим қилинган. Бироқ, даъвогар томонидан даъво талабида олиб бериш талаб қилинаётган ускуналарнинг ичида “G ND S N ” МЧЖга 7 тегишлилиги ва ТИФ “Миллийбанк” АЖда таъқиқда эканлиги таъкидланаётган L ng n Yif ng Grinding ill L D 17.12.2015 йилда ишлаб чиқарилган YF -86 (серия рақами 1509301) ускуна мавжуд эмас. Бундан ташқари, қарши даъво аризада қайд этилган ФКнинг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳамда ушбу модданинг иккинчи бандига кўра, агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилиши асолари билан битимни ҳақиқий эмас деб топишда муайян шахсларни, уларда битим иштирокчиларининг ниятлари тўғрисида сохта тасаввур ҳосил қилган ҳолда, алдаш учун амалга оширилишини белгилайди. Қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. У ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни туғдирмайди. Тарафлар ушбу битимни ижро этиш ниятида эмас, бироқ у бажарилаётгани тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун айрим ҳаракатларни: мол-мулкни бошқага бериш, зарур ҳужжатларни тузиш каби ҳолатларда амалга оширилиши мумкин. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 6 августдаги 1-сонли текинга фойдаланиш шартномаси бўйича шартномада назарда тутилган ускуналар мавжудлиги, жавобгар томонидан қабул қилинганлиги ҳолати ушбу шартномани кўзбўямачилик юзасидан тузилганлик ҳолатини жавобгар исботлаб бера олмаган. Суд мажлиси муҳокамасида жавобгар вакили гарчан дастлабки тергов давомида гувоҳларнинг кўрсатмаларини далил сифатида келтирган бўлса-да, мазкур тақдим этилган ҳужжатларни судлов ҳайъати мақбул далил деб ҳисобламайди. Чунки, Конституциясининг 28-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 2025 йил 2 октябрдаги “Жиноят ишини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан фуқаро Ахмаджон Мухаммадали Ахмаджон ўғлини ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлсада, ЖПКнинг 331-моддаси талабларига зид равишда ушбу Кодекс нормалари бузилган ҳолда қўзғатилганлиги сабабли бундай ҳолатда жиноят иши бўйича тўпланган далиллар мақбул эмаслиги учун жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. ИПК 114-моддасининг 4-қисмида, даъвонинг баҳоси мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича – шу мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгиланган. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди давлат божи ундиришда ҳам ускуналар қийматидан келиб чиқиб тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан 8 тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятидаги важларни асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати тафтиш шикоятининг Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш талабини муҳокама қилиб, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳал қилув қарорини қабул қилишда процессуал хатоликка йўл қўйилганлиги учун, апелляция инстанцияси суди томонидан баҳо берилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда иш бўйича янги қарор қабул қилинган. ИПКнинг 3246-моддаси биринчи қисмида, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текшириши белгиланган. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал қонун нормалари тўғри қўлланган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилинганлиги боис, тафтиш шикоятидаги важларни асосли деб бўлмайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолганлиги сабабли тафтиш шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатишни, жавобгар томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни, жавобгардан республика бюджетига ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 30.475.000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги учун жавобгардан Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “ ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 9 Тафтиш шикоятининг Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. “ ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “ ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 30.475.000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров А.Қодиров