Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2501/7681 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение 1- gr B r k Ответчик / Подсудимый Y NGI Q D ZIYOSI
Source ID a68987e0-c44c-4b01-baf3-846cd54643b3 Claim ID PDF Hash 6d749d29e1eabc1a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФК 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7681-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 9 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.М.Ахматбеков, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят бошқармасининг даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Y NGI Q D ZIYOSI” фермер хўжалигига нисбатан 5 991 200 сўм етказиб берилган уруғлик чигит ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “1- gr b r k ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Y NGI Q D ZIYOSI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 5 991 200 сўм етказиб берилган уруғлик чигит ҳақини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда мажбурият шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 20 мартда 2210-сонли маҳсулот етказиб бериш шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади)си тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга пахта уруғлик чигитини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан маҳсулот ишончнома орқали қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлиқ тўлов амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 5 991 200 сўм қарздорлиги вужудга келган, даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 4-бандига кўра, жавобгар шартнома асосида олинадиган дориланган уруғлик чигит пулини ҳисобварақ-фактура асосида олдиндан умумий уруғлик чигит суммасини 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан 2025 йил 1 майдаги 2210-сонли электрон ҳисобварақфактурага асосан 25 075 000 сўмлик уруғлик чигит маҳсулоти етказиб берилган, жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга оширилганлиги натижасида даъвогар олдида 5 991 200 сўм қарздорлик тўланмай қолган. ФКнинг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиш кўрсатилган. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура, ишончнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 991 200 сўм етказиб берилган уруғлик чигит ҳақини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар хисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят бошқармасининг “1- gr b r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y NGI Q D ZIYOSI” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“1- gr b r k ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 991 200 сўм етказиб берилган уруғлик чигит ҳақи, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилнган кундан 10 кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Н.М.Ахматбеков