Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2002-2501/4612 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BUXARA NEFT BREND Ответчик / Подсудимый KAR ANA-ZAFAR-SA AR
Source ID 87125e4d-fb34-4339-ae4c-33d2bdb960fa Claim ID PDF Hash 6023f6a8179cfad7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2002-2501/4612-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида, М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Буриев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Баҳранов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “BUXARA NEFT BREND” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “KAR ANA-ZAFAR-SA AR” масъулияти чекланган жамиятидан 85.311.000 сўм асосий қарз, 12.496.650 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида видеоконференцалоқа режимида (жавобгар вакили видеоконференцалоқа режимида иштирок этди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “BUXARA NEFT BREND” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки корхона деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “KAR ANA-ZAFAR-SA AR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)дан 85.311.000 сўм асосий қарз, 12.496.650 сўм жарима ундиришни сўраган. Когон туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга “NAVOIY ETAL PRES 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган корхона вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, гарчи тарафлар ўртасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида шартнома тузилмаган бўлса-да, бироқ далолатномага асосан жавобгар учинчи шахснинг қарзини корхонага тўлаб бериш ҳақида кафолат хати тақдим этганлигини, ҳақиқатда маҳсулот етказиб берилганлигини, аммо номаълум сабабларга кўра жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланмасдан рад қилинганлигини, далолатномага асосан жавобгар томонидан учинчи шахснинг корхона олдидаги қарздорлик суммаси бўйича 50.000.000 сўмлик пул маблағлари тўлаб берилганлигини, низони келишув йўли билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Видеоконференцалоқа режимида суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, унга нисбатан эътироз билдириб, даъвогар томонидан жамиятга ҳеч қандай маҳсулот етказиб берилмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган далолатнома шартнома кучига эга бўлиб ҳисобланмаслигини, далолатнома жамият номидан муҳр билан тасдиқланиб, имзоланмаганлигини, жамият томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига хатолик билан 50.000.000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилганлигини, иш юзасидан ушбу пул маблағларини ва пеняни ундириш ҳақида қарши даъво аризаси 2 тақдим этганликларини, даъво аризаси асоссиз эканлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини асоссизлиги сабабли рад қилишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгилаб қўйилган. Даъво аризасида баён этилишича, даъвогар ва учинчи шахс ўзаро дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича оғзаки келишувга асосан ҳар бир литри 9.700 сўмдан келишилган ҳолда етказиб беришга келишилган. Мазкур келишувга асосан даъвогар 08.08.2025 йилдан бошлаб 05.10.2025 йилгача жами 15.315 литр 148.555.500 сўмлик дизель ёқилғиси учинчи шахсга етказиб берилган. Учинчи шахс томонидан қисман тўлов қилиниб, маҳсулотнинг қолган қисми учун белгиланган ҳақи тўланмаганлиги сабабли 120.055.500 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Бироқ, 01.11.2025 йилда тузилган далолатнома орқали жамият корхона томонидан учинчи шахсга етказиб берилган дизель ёқилғиси тўловини ўзи тўлаб бериши бўйича кафолат берган. Натижада юқорида таъкидлаб ўтилган далолатномага асосан даъвогар ҳамда жавобгар ўзаро 04.11.2025 йилда ҳар бир литри 11.000 сўмдан келишилган ҳолда 45-сонли шартнома имзолашган. Шундан сўнг, жавобгар томонидан 04.11.2025 йилдаги 45-сонли шартномага асосан 04.11.2025 йилда тўлов топшириқномаси орқали 50.000.000 сўм пул маблағлари даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Жавобгар ўз хоҳиши билан учинчи шахснинг қарздорлиги учун кафолат берган бўлишига қарамасдан ҳамда мазкур қарздорликни қоплаш мақсадида даъвогар билан ўзаро тузилган шартномага биноан қисман тўловни амалга оширган бўлишига қарамасдан даъвогар томонидан 04.11.2025 йилдаги 45-сонли шартномага мувофиқ жавобгарга йўлланган ҳисобварақ-фактурани асоссиз тарзда рад этиб келган. Корхона томонидан маҳсулотни етказиб бериш мажбурияти лозим даражада бажарилган бўлиб, маҳсулотлар тегишли миқдор ва сифатда етказиб берилган. Жавобгар томонидан юқорида етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи бўйича тўловлар қисман амалга оширилган, холос. Қолган 85.311.000 сўм миқдоридаги тўлов бугунга кунга қадар тўлаб берилмаган (04.11.2025 йилдаги 135.311.000 сўмлик ҳисобварақ-фактурадан қисман тўланган 50.000.000 сўм чегириб ташланган ҳолда). Даъво аризасида келтириб ўтилган юқоридаги ҳолатлар асос қилиниб, даъвогар жавобгарга нисбатан судга асосий қарз ва жарима ундириш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига биноан шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. 3 Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 04.11.2025 йилда 45-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар умумий қиймати 135.311.000 сўм бўлган дизель ёқилғиси маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммаларига олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 04.11.2025 йилдаги AzB0000077-сонли 135.311.000 сўмлик электрон ҳисобварақ-фактура жамият томонидан тасдиқланмасдан рад қилинган. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ушбу миқдордаги дизель ёқилғиси маҳсулоти етказиб берилмаган. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади. Товармоддий бойликларни юклаб жўнатиш билан реализация қилинганда электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин. Ушбу Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши, бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан жамиятга 135.311.000 сўм миқдордаги маҳсулот етказиб берилмаган деб ҳисоблайди. Даъво аризасига илова қилиб берилган кунлик маҳсулот тарқатиш қайдномасида даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлиги қайд этилмаган. Бундан ташқари, даъвога асос қилиб келтирилган 01.11.2025 йилдаги далолатнома товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи далил бўлиб ҳисобланмайди. Чунки, биринчидан, ушбу далолатнома шартнома кучига эга 4 бўлиб ҳисобланмайди. Иккинчидан, далолатномада даъвогар томонидан жамиятга маҳсулот етказиб берилганлиги кўрсатилмаган. Учинчидан, жамият директори Р.Жалилов хизмат кўрсатган техникаларга ва ёқилғи етказиб берганларга маблағларни тўлаб беришни кафолат берган. ФК 259-моддасининг биринчи қисмида мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлиги кўрсатилган. ФК 313-моддасининг биринчи қисмига биноан мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Ушбу ҳолатда тарафлар ҳамда учинчи шахс ўртасида кафиллик ёки кафолат шартномаси ёхуд талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган 01.11.2025 йилдаги далолатнома жамият томонидан учинчи шахснинг қарздорлигини даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини вужудга келтирмайди. ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Қайд этилганларни инобатга олиб суд, даъвонинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг биринчи қисмига асосан асосий қарзнинг 15 фоизи миқдорида, яъни 12.496.650 сўм жарима ундириш талаби билдирилган. Суд, даъвонинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби рад қилинганлиги сабабли ушбу талабни ҳам асоссизлиги учун рад қилишни лозим топади. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмида суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланиши ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилиши кўрсатилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво 5 баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво асоссизлиги учун рад қилинганлиги сабабли олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.956.153 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, шунингдек ундан Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 72, 74, 116, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.956.153 сўм давлат божи даъвогар “BUXARA NEFT BREND” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “BUXARA NEFT BREND” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Муродов