Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2502/7756 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Худудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 7711c17f-ac1c-4194-8a44-9974bf0569ef Claim ID PDF Hash ef8c916d8a376d69... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онуни 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7756-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шахар 2026 йил 9 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, Улуғнор туман прокуратурасининг даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Мирзажанов Элбек Махмуджоновичга нисбатан 17 811 382,07 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Андижон шахар прокурори ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакили Х.Шермонов (ишончнома асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Улуғнор туман прокуратураси даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Мирзажанов Элбек Махмуджонович (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 17 811 382,07 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Прокурор суд мажлисида жавобгар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгандан кейин тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун суд кунига қадар қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади, низо юзасидан ўз фикр ва эътирозлани билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, прокурор фикрини ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2025 йил 5 январда 575377-сонли энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, хисоб-китоб даври бир ой ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Даъвогар томонидан электрон тартибдаги маълумотлар асосида солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 17 811 382,07 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга етказиб берилган электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни 39-моддасига кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 31 май кунги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88-бандида, истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши белгиланган. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 17 811 382,07 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Улуғнор туман прокуратурасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. якка тартибдаги тадбиркор Мирзажанов Элбек Махмуджонович ҳисобидан: -“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 17 811 382,07 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Тўйчиев