Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1503-2501/7287 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6825fdbb-2975-41ad-b5ac-ef3cd04c6103 Claim ID PDF Hash 431e70db097bfc3e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик Кодексининг 238-моддаси аролик Кодекси 238 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 4 680 символов
4-1503-2501/------сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 9 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Эргашходжаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар иштирокисиз, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, жавобгар "----------" фермер хўжалигидан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг ----------ва жавобгар "----------" фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 5 январь кунида 330626-сонли электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Шу боис даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "----------" фермер хўжалиги ҳисобидан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво ариза юзасидан фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, судга даъво аризаси тақдим этилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд,даъвогар вакилининг суд мажлисида келтирган кўрсатмаларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Иш ҳолатларидан аниқланишича жавобгар тўловларни ўз вақтда тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига, электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида, ундирув қаратилмаган ---------- сўм муддати ўтган асосий дебитор қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар, ҳисоб фактуралар ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган. Қарздорнинг ҳисоб рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган. Бу ҳолатда суд, даъво талабини асосли деб топади. Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, Давлат бюджети ҳисобига жавобгардан 412000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 234, 333,468, 474-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "----------" фермер хўжалигидан: даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига ҳисобидан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати; Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: И.С.Турсунов