Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/23001 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 18f30641-9008-4a0e-ad23-e8662a08b8b0 Claim ID PDF Hash 6c68bb7b4dcd37c4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисми ФКнинг 736 2 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
дорида давлат божи ИПК 118-моддаси дорида давлат божи ИПК 118 law
Текст решения 8 839 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 9 январь 4-1501-2502/23001-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «**********************» ХАТБ манфаатида жавобгар – «**********************» оилавий корхонасидан жами 59 178 941,92 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъвоси буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «**********************» ХАТБ ва жавобгар «**********************» оилавий корхонаси ўртасида 2025 йил 19 февраль куни 15/02-сонли кредит линияси очилган ҳолда кредитлаш тўғрисидаги кредит шартномасига асосан 24 ой муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 143 000 000,0 сўм кредит маблағлари ажратилган. Ушбу кредит шартномасига асосан банк муассасаси кредит шартномасида кўрсатилган кредитни ажратиши, қарз олувчи эса тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида “**********************” АЖ суғурта компаниясининг кредитни қайтмаслик хавф-хатарини олдини олиш мақсадида кредит маблағларининг тўлиқ амал қилиш муддатига 185 900 000,0 сўм миқдоридаги суғурта полиси тақдим этилган. Кредит шартномасига илова қилинган кредит маблағлари ва устама фоизларини қайтариш жадвалига мувофиқ қарздор кредит қарзини ҳар ойда бўлиб бўлиб қайтариши лозим бўлган. Кредит шартномасини 1.1-бандига асосан “Қарз олувчи кредит шартномаси шартларига мувофиқ олинган пул суммасини қайтариш ва ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олади”, деб белгилаб қўйилган. Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада белгиланган муддатларда кредит асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган ҳолда 2025 йил 5 декабрь ҳолатига муддати ўтган қарзи 35 750 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 16 091 889,51 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня 7 337 052,41 сўмни жами 59 178 941,92 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «**********************» ХАТБ манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар – «**********************» оилавий корхонасидан муддати ўтган қарзи 35 750 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 16 091 889,51 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня 7 337 052,41 сўмни жами 59 178 941,92 сўмни кредит қарзини ундириш, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили қарздорлик ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида биринчи суд мажлисида тилхат орқали тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб қайд этилган. ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарган ҳолда тегишли кредит суммасини қарз олувчи ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Банк томонидан қарз олувчига кредит қарздорлигини бартараф этиш юзасидан жўнатилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг қарз маблағлари, кредит тўловлари, унга ҳисобланган неустойкаларни ундириш ҳақида талаб қўйишга ҳақли эканлигини англатади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан кредит тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогар «**********************» ХАТБ фойдасига жавобгар «**********************» оилавий корхонасидан муддати ўтган қарзи 35 750 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 16 091 889,51 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня 7 337 052,41 сўмни жами 59 178 941,92 сўм кредит қарзи, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Жавобгардан Республика бюджетига 1 183 578,84 сўм миқдорида давлат божи ИПК 118-моддасига мувофиқ ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «**********************» ХАТБ фойдасига – жавобгар «**********************» оилавий корхонасидан муддати ўтган қарзи 35 750 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 16 091 889,51 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня 7 337 052,41 сўмни жами 59 178 941,92 сўм кредит қарзи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «**********************» оилавий корхонасидан 1 183 578,84 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 9 январь 4-1501-2502/23001-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар «**********************» ХАТБ манфаатида жавобгар – «**********************» оилавий корхонасидан жами 59 178 941,92 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъвоси буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «**********************» ХАТБ фойдасига – жавобгар «**********************» оилавий корхонасидан муддати ўтган қарзи 35 750 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 16 091 889,51 сўмни, муддати ўтган кредит ва фоизига ҳисобланган пеня 7 337 052,41 сўмни жами 59 178 941,92 сўм кредит қарзи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «**********************» оилавий корхонасидан 1 183 578,84 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова