← Назад
Решение #2824428 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 997 символов
4-1806-2506/6744-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 9 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья К.С.Рузиев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Б.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А
(2026 йил 5 январдаги №2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ВВВ” фермер
хўжалиги ҳисобидан ортиқча тўланган 15 082 070.6 сўм аванс пулини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
—даъвогар ва(ёки) сотиб олувчи, жамият) судга жавобгар “ВВВ” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) фермер хўжалиги,
сотувчи)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
ортиқча тўланган 15 082 070.6 сўм аванс пулини ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш
бўйича 2024 йил 19 январь куни жавобгар билан даъвогар ўртасида 6666730сонли шартнома (кейинги ўринларда — фьючерс шартнома) имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, фермер хўжалиги 38470 кг пахта хом
ашёсини сотиб олувчига етказиб берилиши, етказилган маҳсулотни
белгиланган муддатларда қабул қилиб олиши ва ҚҚС билан келишилган 7800
сўм нарх бўйича ҳақ тўлашга келишилган. Даъвогар томонидан жавобгарга
молиявий кўмак сифатида жами 333 143 745.84 сўм пул маблағи ўтказилган
бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга 318 061 675.23 сўмлик маҳсулотлар
топширилиб, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 15 082 070.61 сўм учун
маҳсулот топширмаган. Даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга
ўз вақтида пахта ҳосилини етиштириш учун аванс берган ва пахта ҳосилини
етиштириш учун шартноманинг умумий суммасига нисбатан бўнак ва
фермер хўжалиги ҳисобига ҳар хил турдаги хизмат кўрсатишлар билан
ўтказилган. Тарафлар шартнома шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ зарур тарзда бажаришлари кераклиги, шартномада кўрсатилган
миқдорда маҳсулот даъвогар томонидан қабул қилиб қилиниб, якуний
ҳужжат тузилган сана фермер хўжалиги томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланиши келишилган. Шунда,
олдиндан берилган фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига бўнак сифатида
ўтказилган 15 082 070.6 сўм аванс суммалари маҳсулотлар билан
қопланмасдан қолганлиги ва ҳолат юзасидан талабнома юборилганлиги
келтирилган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига
келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига асосан, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида жавобгар
вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида
ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
2
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса,
контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун
товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар
қўлланади.
Тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасининг 2.1.-банди
талабларига кўра, сотиб олувчи товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиши,
сотувчи эса ушбу товарни етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024
йилда етиштириладиган пахта хом ашёси учун унинг талаби(эҳтиёжи)га
биноан жами 333 143 745.84 сўм пул маблағларини ажратган.
Жавобгар томонидан 318 061 675.23 сўм топширилган маҳсулотлар
билан қопланган бўлиб, 15 082 070.6 сўм пул маблағлари маҳсулотлар билан
қопланмаганлиги ҳолати факти тўлов топшириқномаси ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланган.
ФКнинг 466-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва
ассортиментда топшириши шарт. Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги
оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда
тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб
қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 15 082 070.6 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар юзага келган қарздорликни қоплаш юзасидан жавобгарга
2025 йил 21 ноябрда 206-сонли талабнома юборган бўлсада, даъвогарнинг
3
ушбу талабномасини оқибатсиз қолдириб, тўловларни амалга ошириш
чоралари кўрилмаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикрмулоҳаза, эътирозларини ҳамда қарздорлик тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
15 082 070.6 сўм аванс пулини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш
ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан
бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, давлат божи ва почта харажатиларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15 082 070.6 сўм ортиқча тўланган
аванс пули ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
4
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 412
000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
К.С.Рузиев
5