← Назад
Решение #2824433 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик Кодекси | 242 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 356 символов
4-1704-2501/2270-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар
вакили бош мутахассиси Б.Турғунов (2026 йил 8 январдаги 02/04-32-сонли
ишончнома асосида) ва жавобгар жамият раҳбари К.Алохидинов (шахсини
тасдиқловчи хужжат асосида)лар иштирокида, Андижон вилоят Қурилиш ва
уй-жой каммунали хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш
инспекциясининг “Орзу газ сервис” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 77 977 033 сўм асосий қарздорликни ва тўланган суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Андижон вилоят Қурилиш ва уй-жой каммунали хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Орзу газ сервис”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 77 977 033 сўм асосий қарздорликни ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар жамият давлат
хизматлари маркази орқали қурилиш монтаж ишларини бошлаш учун
объектни рўйҳатдан ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлигини,
мазкур мурожаати асосида рухсат берилганлигини, қонунда рухсат
берилганидан сўнг 10 кун ичида 0.2 фоизлик ажратмани ўтказиб бериши
кераклигини, жавобгар ажратмани ўз вақтида ўтказиб берилмаганлиги
сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабига
эътирози мавжуд эмаслигини, иқтисодий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли
ажратмани ўз вақтида ўтказиб бера олмаганлигини билдириб, қарздорликни
бартараф этиш чораларини кўраётганлигини билдирди.
Суд ишда иштирок этган тарафларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, жавобгар
томонидан 2025 йил 15 март куни M .g v.uz орқали “Қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйҳатдан ўтказиш” ҳақида ариза билан
мурожаат қилган. Объектнинг умумий қиймати 38 988 516 687 сўмни ташкил
этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
4586-сонли қарорига асосан 0,2 фоизлик ажратмани рухсат берилганидан
сўнг даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиш белгиланган.
Лекин жавобгар томонидан тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан ажратмани тўлаб бериш тўғрисида 2025 йил 25
июндаги 59/06-сонли талабномани 2025 йил 18 август куни жавобгарга
юборган, жавобгар таланомани оқибатсиз қолдирганлиги сабабли 2025 йил
22 декабрь куни даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш-монтаж ишлари
сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586сонли қарорнинг 8-бандига кўра, давлат қурилиш назорати амалга
оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга
ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона
миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20
апрелдаги 200-сон қарорини 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламенти”нинг 15-бандига асосан, ҳудудий инспекция
сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида: зарурат бўлганда
объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз
киради; экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига
киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади; «Шаффоф
қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади; сўровномада кўрсатилган
объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида
(қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни
шакллантиради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 242-моддасига
биноан, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб
олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони
талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли
бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки
мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни
кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши
шарт.
Иш хужжатларда кўриш мумкинки, жавобгар томонидан “Қурилишмонтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйҳатдан ўтказиш” ҳақида ариза
билан мурожаат қилган, даъвогар томонидан рухсат берилган, лекин
жавобгар томонидан тўловларни амалга оширмаган, даъвогар томонидан
ажратмани тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборган, жавобгар таланомани
оқибатсиз қолдирган.
Бундан кўринакики, даъвогарнинг даъво талаби асосли киритилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1 559 540,66 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Андижон вилоят Қурилиш ва уй-жой каммунали хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Орзу газ сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар Андижон вилоят Қурилиш ва уй-жой каммунали хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 77 977 033 сўм асосий
қарздорлик, 1 559 540,66 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
белгиланган муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров