← Назад
Решение #2824456 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1794-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
қарздор хўжалик муваққат бошқарувчиси О.Камбаров (паспорт асосида)нинг
иштирокида, аризачи «M XK MX JI DDD” масъулияти чекланган
жамиятининг, қарздор “J VL NBEK” фермер хўжалигини тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«M XK MX JI DDD” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
“J VL NBEK” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 1 декабрдаги ажрими билан қарздор «J VL NBEK”
фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилиб, кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи
вазифасига 3-тоифали суд бошқарувчиси К мб ров Ойбек Урм нж нович
тайинланган.
Суд мажлисида қарздор хўжалик муваққат бошқарувчиси якуний
хисобот тақдим қилиб, қарздорлик тўлиқ қопланганлиги, даъвогарнинг
эътирози мавжуд эмаслиги, қарздорни кузатувга оид иш юритишни
тамомлашни сўради.
Суд, мавжуд ва тақдим этилган иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб,
қарздор хўжалик муваққат бошқарувчисининг кўрсатмаларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра, “J VL NBEK” фермер хўжалиги Жалақудуқ
туман ҳокимлигидан 1999 йил 19 мартда 142-к-сонли тартиб рақами билан
фермер хўжалик сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарздорнинг
юридик манзили Жалақудуқ туман, Тешиктош ҚФЙда жойлашган бўлиб,
хўжалик раҳбари Мудинов Илхом Урманович ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 1 октябрда 65-сонли ҳамда 104-сонли
шартномалар тузилган.
Шартномаларнинг 2.2-бандида “Харидор” кун мобайнида маҳсулот
ҳақини олдиндан 100 фоиз “Сотувчи”ни ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши
кўрсатилган.
Даъвогар жавобгарга 65-сонли шартномага асосан 2021 йил
14 октябрдаги 69-сонли ҳисоб-фактура билан 11 539 117,80 сўмлик,
104-сонли шартномага асосан 2021 йил 17 октябрдаги 108-сонли ҳисобфактура билан 574 085,46 сўмлик, жами 12 113 203,26 сўмлик маҳсулотлар
топширган.
Давъогар жавобгар томонидан маҳсулот ҳақи 49 ой давомида
тўламаганлиги учун жавобгарни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб,
судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг
(кейинги
матнларда
Қонун
деб
юритилади)
5-моддаси биринчи қисми 2-хатбошисида вақтинча тўловга қобилиятсизлик
— агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона
ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломати сифатида кўрсатилган.
Қонуннинг 7-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси назарда тутилган аломатлар
мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Бироқ, суд мажлисида қарздор хўжалик муваққат бошқарувчиси
якуний хисобот тақдим қилиб, қарздорлик тўлиқ қопланганлиги,
даъвогарнинг эътирози мавжуд эмаслиги, қарздорни кузатувга оид иш
юритишни тамомлашни сўради.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
- тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
- суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
- сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Юқоридагиларга кўра суд, қарздор кредиторнинг билдирилган
талабларини қаноатлантирганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек, қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топишни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 55-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Қарздор “J VL NBEK” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб
топиш рад этилсин.
Қарздор
“J VL NBEK” фермер
хўжалигидан
аризачи
«M XK MX JI DDD” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Қарздор “J VL NBEK” фермер хўжалигидан республика бюджетига
1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.Рустамов