Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2002-2501/4632 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый FIRUZ AKSI A PLYUS
Source ID 46deea99-f227-42c8-9289-9245d7d69d0f Claim ID PDF Hash 8b7329757ff3af0b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
ишни ИПК 2034-моддаси ишни ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 908 символов
4-2002-2501/4632-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Муродов, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “FIRUZ AKSI A PLYUS” масъулияти чекланган жамиятидан 5.829.536 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “FIRUZ AKSI A PLYUS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5.829.536 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Когон туманлараро иқтисодий суди томонидан юқоридаги қонун нормасига асосан 2025 йил 23 декабрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримга асосан АЖнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд, ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, АЖнинг Когон туман электр таъминоти корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 150464-сонли улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ, таъминотчи корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун тўловни лозим даражада амалга 2 оширмаган. Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида даъвогар олдида 5.829.536 сўмга қарздор бўлиб қолган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига биноан шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.6-банди талабига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига мувофиқ, таъминотчи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига асосан агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 474-моддасига биноан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, талабнома, солиштирма далолатнома билан тасдиқланади. Иш якка тартибда кўриб чиқилгунга қадар даъвогар томонидан судга тақдим этилган 09.01.2026 йилдаги ёзма маълумотномага кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан 3 қарздорлик тўлаб берилмаган. Суд, даъвогарнинг ушбу маълумотномасини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2 203 , 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “FIRUZ AKSI A PLYUS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 5.829.536 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FIRUZ AKSI A PLYUS” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Муродов