Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2501/7755 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Уммон балиқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID f7337637-6b04-4547-b3f7-b6d7bde9860e Claim ID PDF Hash ca9613f5d0f9b796... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7755-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 9 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшуноси Х.Шермонов (ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг иштирокида, жавобгар иштирок этмади, Улуғнор туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида “Уммон балиқлари” фермер хўжалиги ҳисобидан 11 422 696,66 сўм истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳосил бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон вилояти Улуғнор туманидаги электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан “Уммон балиқлари” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган ва 270303-сонли абонент рақами берилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 11 422 696,66 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Улуғнор туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 11 422 696,66 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурори катта ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан қарздорлик судга берилганидан сўнг ҳам қопланмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар ва прокурор катта ёрдамчисининг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, асосий қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома тузилган, 270303-сонли абонент рақами берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 11 422 696,66 сўм қарздорлик юзага келган. Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича тарафлар келишилган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Даъво талабини асослилиги тақдим этилган даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Уммон балиқлари” фермер хўжалиги ҳисобидан; Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 11 422 696,66 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Уммон балиқлари” фермер хўжалиги ҳисобидан; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига белгиланган муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров