Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22037 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fda7c4d5-8c27-4373-b96a-0538db9f2c34 Claim ID PDF Hash 5b4b9a82ba8f9ce6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17- моддаси онуни 17 law
онунининг 18- моддаси онуни 18 law
Текст решения 3 106 символов
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 9 январь 4-1501-2501/22037-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, жавобгар вакили (ишончнома асосида) Ж.Назировни иштирокида, даъвогар “ХХХ” давлат муассасасининг жавобгар - “ХХХ” давлат муассасаси ҳисобидан жами 23 737 648,5 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ХХХ” давлат муассасаси манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “ХХХ” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 825 099 сўм асосий қарз, 7 912 549,50 сўм пеня, 23 737 648,5 сўмни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу иқтисодий ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқилишини ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 5 январь кунги тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17- моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида медиатор Х.Хакимов иштирокида 2026 йил 5 январь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18- моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” - деб кўрсатилган. Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “ХХХ” давлат муассасаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Т.Маматожиев