Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1705-2502/1899 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c32aca7-852c-4538-9981-217e5c82794b Claim ID PDF Hash dc71e138c16c7664... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 324-моддаси нинг 324 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПКнинг 3245-моддаси ИПКнинг 3245 law
ИПКнинг 3242-моддаси ИПКнинг 3242 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/1899-сонли иқтисодий иш АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Андижон шаҳри (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2026 йил 9 январь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар У.Холиков ва Ш.Абдухаликовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, “Kh nt tt n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 515 000 000 сўм асосий қарз, 154 500 000 сўм фоиз, 35 513 541 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июль кунги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 декабрдаги қарори устидан “Kh nt tt n” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kh nt - il” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 515 000 000 сўм асосий қарз, 154 500 000 сўм фоиз, 35 513 541 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 515 000 000 сўм асосий қарз, 154 500 000 сўм фоиз, 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 13 390 000 сўм давлат божи ундирилган. Даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 710 270,82 сўм давлат божи ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 декабрдаги қарори билан кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини ва кассация инстанция судининг қарорини бекор қилиб, давлат божи харажатларини даъвогардан ундириш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган суд процесси иштирокчилари суд мажлисига келмади. Жавобгар суд девонхонаси орқали ариза тақдим қилган ва унда тафтиш тартибидаги шикоятидан воз кечишини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 324-моддаси биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок 2 этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. ИПКнинг 3245-моддасига кўра, тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 3242-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 20-бандида давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилганда давлат божи тўланмаслиги судларга тушунтирилган. Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, тафтиш шикояти юзасидан иш юритишни тугатишни, тафтиш инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан виеокеонференцалоқа харажатини ундиришни ҳамда давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 3242, 3245-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ажрим қилади: Жавобгарнинг тафтиш шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “Kh nt tt n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи: Н. Юсупов ҳайъат аъзолари: У. Холиков Ш.Абдухаликов