Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2002-2501/4630 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый C ORBOG`KENDI
Source ID 8254e4f6-a9d1-40b5-9774-1caabdcc0e3d Claim ID PDF Hash 6d9a065630eab312... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 036 символов
4-2002-2501/4630-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида, М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар вакили Н.Наимова (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “C ORBOG`KENDI” фермер хўжалигидан 10.994.166 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “C ORBOG`KENDI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10.994.166 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган АЖ вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, АЖнинг Когон туман электр таъминоти корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 150198-сонли улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан таъминотчи корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун тўловни лозим даражада амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 2025 йил 1 декабрь ҳолатида 10.994.166 сўмга қарздор бўлиб қолган. АЖнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли АЖ судга 2 жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига биноан шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига биноан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига асосан энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Жавобгарнинг мавжуд қарзи иш ҳужжатларидаги шартнома, талабнома, солиштирма далолатнома, тарафларнинг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари билан тасдиқланади. Даъвогар вакилининг судга тақдим этган 09.01.2026 йилдаги 13-сонли ёзма маълумотномасига кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли суд, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан 3 тўланган 41.200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “C ORBOG`KENDI” фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 10.994.166 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “C ORBOG`KENDI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Муродов