Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5232 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 01746cc6-0b60-4b71-853f-860f25cbfa1c Claim ID PDF Hash 0050f8dbd8e93817... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения 5 913 символов
4-1805-2508/5232-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2026 йил 9 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 700 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар иштирокисиз, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “*************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 700 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. “CHIROQCHI GRO KIMYO KL STER” масъулияти чекланган жамияти ва “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “*************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида уч томонлама 2024 йил 10 январда 01сонли шартнома тузилган. “*************” масъулияти чекланган жамияти томонидан “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига 2022 йил 25 майдаги 3493-сонли тўлов топшириқномаси билан 405 000 000 сўм, 2022 йил 24 майдаги 452-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 295 000 000 сўм ўтказиб берилган. Шартнома доирасида “CHIROQCHI GRO KIMYO KL STER” масъулияти чекланган жамияти амалда ишлар бажарилмаган. Шартнома бўйича “CHIROQCHI GRO KIMYO KL STER” масъулияти чекланган жамияти ва “*************” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 700 000 000 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 700 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Аввалги видеоконференцалоқа режимида суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ғ.Жалилов тарафлар ўртасида медиатив келишув имзоланганлигини маълум қилиб, медиатив келишув асосида даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Аниқланишича, " GROXIMGROU " масъулияти чекланган жамиятининг аризасига асосан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 декабрдаги 4-1805-2508/5234-сонли ажрими билан “*************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси "Медиация тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасига кўра унинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилиши, медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги назарга тутилган. Демак, мазкур талаб тўловга қобилиятсизлик иши доирасида ҳал этилиши лозимлиги боис, даъво кўрмасдан қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5- ва 18-моддаларининг мазмуни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиб, давлат божи даъвогар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар вакилининг 2026 йил 5 январдаги медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ҳамда республика бюджетига 34 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов