← Назад
Решение #2824554 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7753-сонли иқтисодий иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон
шаҳар прокуратурасидан вакили А.Алимовнинг иштирокида, Улуғнор туман
прокуратурасининг даъвогар «HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик
жамияти манфаатида, жавобгар «B LIQ HILIK ELY RBEK K ’LI” фермер
хўжалигидан 38 674 645,97 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни, суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Улуғнор туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб
юритилади) «HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «B LIQ HILIK ELY RBEK K ’LI” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 38 674 645,97 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор даъво талабини қувватлаб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга
гибрит почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, даъвогар жамият ва
жавобгар хўжалик вакиллари суд мажлисига келмади ва ўз эътирозини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши,
учинчи қисмига кўра эса, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни даъвогар жамият ва жавобгар хўжалик
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, прокурорнинг кўрсатувларини
эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил
5 январда 270412-сонли “Юридик шаҳслар учун электр таъминоти” тўғрисида
шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
38 674 645,97 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин
жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тақдим этилган
талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгардан 38 674 645,97 сўм
асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 38 674 645,97 сўм асосий
қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234,
333, 326, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B LIQ HILIK ELY RBEK K ’LI” фермер хўжалигидан
даъвогар «HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти фойдасига
38 674 645,97 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «B LIQ HILIK ELY RBEK K ’LI” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 773 492,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов