← Назад
Решение #2824596 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 238 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 187 символов
4-1503-2501/-----сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 9 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов, даъвогар
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, жавобгар "---------------"
хусусий корхонаси ҳисобидан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта
харажати ундириш тўғрисидаги ишни суд, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” АЖнинг Бешариқ туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар "--------------" хусусий корхонаси ўртасида 2024 йил 5 январь кунида 330560-сонли
электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб
бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган
тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига
олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган,
бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл
қўйган.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "---------------" хусусий корхонаси
ҳисобидан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 2032-моддасига
мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - энг кам ойлик иш
ҳақининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддасига асосан, жавобгар
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмади.
Суд, даъво аризаси ва унга илова қилинган ишдаги ҳужжатларни,
далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра,
агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмаганлиги оқибатида,
2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига, электр энергияси истеъмолидан даъвогар
олдида, ---------- сўм асосий қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳисоб фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик
тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган.
Қарздорнинг ҳисоб рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб
рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган.
Бу ҳолатда суд, даъво талабини асосли деб топади.
Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига
жавобгардан ---------- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни,
шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, Давлат бюджети
ҳисобига
жавобгардан 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 234,
333,468, 474-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176, 177,
178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ фойдасига,
жавобгар "---------------" хусусий корхонасидан ---------- сўм асосий қарз ва 41200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "---------------" хусусий корхонасидан 412000 сўм давлат божи
Давлат бюджети ҳисобига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргандан кейин олти ой муддат ичида шу суд орқали, Фарғона вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов