Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2002-2501/4407 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3673e20a-b416-476c-ab86-4b72bd48a1aa Claim ID PDF Hash 32255530a6f5ad91... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 57-моддаси нинг 57 law
онуннинг 161-моддаси онуннинг 161 law
онун 165-моддаси онун 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онун 154-моддаси онун 154 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 610 символов
4-2002-2501/4407-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ҳақида) Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида, М.Насуллоеванинг котиблигида, қарздор раҳбари Ш.Азимов, муваққат бошқарувчи А.Шукуровларнинг иштирокида, аризачи “UJ- GROXI ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “UJ- GROXI ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи ёки кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда корхона ёки қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 ноябрь кунидаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили қўлланилиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Шукуров Аҳмаджон Ҳошимович муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Шунингдек, ишга Мажбурий ижро бюроси Когон туман бўлими (бундан буён матнда МИБ деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган корхона раҳбари кузатув жараёнида иш бўйича кредиторлар билан кредиторлик қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида келишув битими тузилганлигини билдириб, ушбу келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздор томонидан суд бошқарувчисининг ойлик иш ҳақи ва бошқа жорий тўловлар, суд харажатлари тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик иши бўйича кузатув жараёнида кредиторлар билан келишув битими тузилганлигини билдириб, ушбу келишув битимини тасдиқлашни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган кредитор ҳамда МИБ, вакил иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган келишув битими ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув битимини тасдиқлашни ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 57-моддасида келишув битими тузилганда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши белгиланган. 2 Қонуннинг 161-моддасига асосан қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш кўрсатилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқаради, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор бажарилмаслиги кўрсатилади. Судга тақдим этилган 2025 йил 19 декабрда бўлиб ўтган корхона кредиторларининг 1-сонли йиғилиши баёнига кўра, қарздор билан кредиторлар ўртасида келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу йиғилишда келишув битимини кредиторлар номидан имзолаш ваколати кредитор “LO O-SET” оилавий корхонаси раҳбари Каримов Сардорбек Улугбековичга берилган бўлиб, ушбу келишув битими кредиторлар номидан С.У.Каримов ҳамда қарздор раҳбари Азимов Шерали Шухратович томонидан имзоланган. Иш бўйича тузилган 2025 йил 19 декабрдаги келишув битимида ва кредитор олдидаги жами кредиторлар реестридаги 612.882.929 сўм қарздорликдан бугунги кунда тўланмай қолган 388.237.874 сўм қарзини бир йўла тўлаш оқибатида унинг банкротлик аломати кучайиши, корхонанинг фаолияти тугатилиб юборилиши хавфи юзага келиши мумкинлиги инобатга олиниб, қарздорнинг фаолиятини қўллабқувватлаш, яратилган иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида, қарздор ва кредиторнинг ўзаро келишувига асосан, қарздорнинг “LO O-SET” оилавий корхонаси олдидаги бугунги кунда тўланмай қолган 388.237.874 сўм қарздорлигини 2026 йил 30 июнь кунигача тўлиқ тўлаб беришга келишилганлиги кўрсатилган. Қонун 165-моддасининг биринчи қисмида келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкинлиги белгиланган. Қонун 150-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган талаблар мустасно. 3 Судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, қарздор томонидан Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган барча тўловлар амалга оширилган. Қонуннинг 166-моддасида кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлиши, келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилиши, қарздор юридик шахснинг ташқи бошқарувчиси ва тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари сайлангунига (тайинлангунига) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттириши, келишув битими тасдиқланган кундан эътиборан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси ёхуд учинчи шахс кредиторлар олдидаги қарзни тўлашга киришиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги ҳамда учинчи шаҳсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни лозим топади. Қонуннинг 53-моддасига биноан суд томонидан кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув тартиб-таомилларини жорий этиш, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш, суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисида чиқарилган ажримлар ҳақидаги, қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарорлар, мазкур ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қарорлар қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхати, даврийлиги ва мазкур маълумотларни эълон қилиш муддати, кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари ҳамда молиялаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қарздорда эълон қилиш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарли мол-мулк мавжуд бўлмаса, харажатларнинг ўрнини қоплаш қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади. Суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “в” кичик 4 бандига асосан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, ишни судда кўриб чиқиш учун аризачи томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.236.000 сўм давлат божи қарздор томонидан кредиторнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилганлигини инобатга олишни ва иш бўйича суд харажатлари ундирмасликни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамияти ҳамда кредиторлар ўртасида тузилган 2025 йил 19 декабрдаги келишув битими қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамияти кредитор “LO O-SET” оилавий корхонаси олдидаги жами 388.237.874 сўм қарздорлигини 2026 йил 30 июнь кунигача тўлиқ тўлаб бериши шарти билан тасдиқлансин. Қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан юритилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилсин. Муваққат бошқарувчи А.Шукуров: - қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув органига бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар ҳамда муҳр ва штампларни топширсин; - уч кунлик муддатда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни чоп этиш учун расмий нашрга юборсин ҳамда ушбу эълонни судга тақдим этсин. Қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув органи: - рўйхатдан ўтказувчи орган, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Когон туман бўлими ва бошқа манфаатдор шахсларни “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан юритилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилсин. Аризачи “UJ- GROXI ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишни судда кўриб чиқиш учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.236.000 сўм давлат божи қарздор “KOGON T INOT S VDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб берилганлиги инобатга олинсин ва иш бўйича суд харажатлари ундирилмасин. Судья Ф.Муродов