Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2004-2501/5030 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S DBEK ZIZBEK QURILIS Ответчик / Подсудимый
Source ID fb65d16a-4b8e-414e-a93f-a3d73c87c4bf Claim ID PDF Hash 37fa9fd458762981... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 39-моддаси аролик кодекси 39 code_article
Ушбу Кодекс 47-моддаси Ушбу Кодекс 47 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 8 325 символов
4-2004-2501/5030-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида, М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар раҳбари А.Болтаев, вакили Н.Тухтаев (ишончнома асосида), жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси вакиллари К.Халилов, О.Шарипов, Х.Ибрагимов (ишончнома асосида), прокурор Ж.Ўктамовларнинг иштирокида, даъвогар “ S DBEK ZIZBEK QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Қоракўл туман “Инсон ижтимоий хизматлар” маркази бўлимидан 161.825.624 сўмлик пул маблағи (асоссиз орттирилган бойлик)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “ S DBEK ZIZBEK QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қоракўл туман “Инсон ижтимоий хизматлар” маркази бўлими (бундан буён матнда жавобгар ёки марказ деб юритилади)дан 161.825.624 сўмлик пул маблағи (асоссиз орттирилган бойлик)ни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ҳамда вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, марказ биносида қурилиш ишларини бажарганликларини, марказда муҳр мавжуд бўлмаганлиги ва у янги ташкил этилганлиги сабабли шартнома тузилмаганлигини, бироқ таъмирлаш ишларини жавобгарнинг Чориев исмли ўша пайтдаги раҳбари белгиланган тартибда қабул қилиб олганлигини, марказнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан пул маблағлари тўлаб берилиши айтилганлигини, пулни тўлаб бериш ҳақида бир неча маротаба мурожаат қилганликларини, бироқ ижобий натижа бўлмаганлигини, жамиятга бошқарманинг Умид исмли ходими томонидан пулни олиш судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвони тан олмасдан, унга нисбатан эътироз билдириб, марказ юридик шахс мақомига эга эмаслигини, аслида марказ биносини туман ҳокимликлари капитал таъмирлаб бериши лозим бўлганлигини, қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экаспертизасидан ўтмаганлигини, марказнинг ўша пайтдаги раҳбари ишларни қабул қилиб олишга ваколати бўлмаганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўрашди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг даъвони рад қилиш ҳақидаги фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 39-моддасининг биринчи қисмига биноан ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла 2 оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Ушбу Кодекс 47-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Даъво аризасида баён этилишича, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023 йилдаги ПФ-82-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказ биносини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. Таъмирлаш ишлари “Биллур проект” масъулияти чекланган жамияти томонидан тузилган смета лойиҳа ҳужжати ҳамда “Проект экс контрол” масъулияти чекланган жамияти томонидан экспертизадан ўтказилган эксперт хулосаси асосида олиб борилган. Мазкур олиб борилган таъмирлаш ишлари учун сметага асосан бўлиб, таъмирлаш ишлари миқдори 161.825.624 сўмни ташкил қилади. Ушбу объектда олиб борилган жорий таъмирлаш ишлари якунида марказ раҳбари томонидан тасдиқланган бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилган бўлиб, марказ янги ташкил қилинганлиги ҳамда муҳр мавжуд бўлмаганлиги сабабли муҳр қўйдирилмасдан қолган. Шунингдек, муҳр бўлмаганлиги ва электрон имзолар олинмаганлиги сабабли шартнома ҳам расмийлаштирилмаган. Натижада марказга ажратилган бинони жорий таъмирлаш ишлари учун қилинган харажатларни қоплаб бериш бўйича бир неча мурожаат қилган бўлса-да, сарфланган пулларини олиб билмасдан келган. Мавжуд қарздорликни 3 кунлик муддат ичида тўлаб бериш ҳақидаги жамиятнинг огоҳлантириш хати марказ томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъво аризасида жавобгар сифатида кўрсатилган Қоракўл туман “Инсон ижтимоий хизматлар” маркази бўлими юридик шахс бўлиб ҳисобланмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-268-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисидаги Низом 6-бандига асосан Паралимпиячиларнинг матонат мактаби, Ижтимоий инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари юридик шахс ҳисобланмайди, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида алоҳида молмулкка эга бўлмайди. Ижтимоий инспекциянинг Қороқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, “Инсон” ижтимоий хизматлар 3 марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва баланкаларга эга бўладилар. Жавобгар юридик шахс бўлиб ҳисобланмаслиги сабабли ўз номидан иқтисодий судда даъвогар ёки жавобгар бўла олмаслиги, даъво аризасида жавобгар сифатида марказ кўрсатилганлиги, бундай ҳолатда филиалга нисбатан тақдим этилган даъво аризасини кўриб чиқиш судларга тааллуқли эмаслигини инобатга олиб, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 5-бандининг талабига мувофиқ, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда тўланган давлат божи қайтарилади. Суд, низо иқтисодий судда кўриб чиқиш учун тааллуқли бўлмаганлиги сабабли даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 1.618.256 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни ва бу ҳақда маълумотнома беришни, шунингдек олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини жамиятнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридаги ҳолатларга кўра ҳамда ИПКнинг 25, 110, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар “ S DBEK ZIZBEK QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Қоракўл туман “Инсон ижтимоий хизматлар” маркази бўлимидан 161.825.624 сўмлик пул маблағи (асоссиз орттирилган бойлик)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 1.618.256 сўм давлат божи даъвогар “ S DBEK ZIZBEK QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин ҳамда бу ҳақда маълумотнома берилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар “ S DBEK ZIZBEK QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ф.Муродов