← Назад
Решение #2824651 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 481 символов
4-2002-2501/4634-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 9 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида,
М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар “YO`L-LOYI A BYUROSI”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “RO ITAN TRANS YO`L
QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятидан 56.167.000 сўм асосий қарз,
11.233.400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
“YO`L-LOYI A BYUROSI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“RO ITAN TRANS YO`L QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 56.167.000 сўм асосий қарз,
11.233.400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
тарафлар, вакил иштирокини таъминлашмади. Бироқ, суд муҳокамасига қадар
даъвогар томонидан қарздорлик ҳақида маълумотнома тақдим этилган. Шу
сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида
2024 йил 3 январда Лойиҳа-смета ва қидирув ишларини бажариш учун 0124/RT-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига асосан шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан пудратчи (даъвогар) – республика йўл
жамғармасининг заҳира маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 4Р74
“А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автойўли – Учқир газ кони” автомобиль
йўлининг 5,8 км.дан кесиб ўтувчи коллектор устида кўприк қуриш объектида
бажариладиган қўшимча қурилиш-монтаж ишлари бўйича тегишли лойиҳасмета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини, буюртмачи (жавобгар) эса
уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларига кўра, ишларни амалга оширишнинг
дастлабки шартнома баҳоси ҚҚС билан (илова-2) 56.167.000 сўмни ташкил
қилади. Шартнома бўйича барча тўловлар жавобгар томонидан амалга
2
оширилади. Буюртмачи шартномани имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) банк
куни ичида шартнома баҳосини 100% миқдорида тўловни амалга оширади.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФК 686-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, лойиҳа ва қидирув
ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи)
буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета
ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш
мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 31 июлдаги 94-сонли электрон
ҳисобварақ-фактурага асосан жами 56.167.000 сўмлик ишлар бажарилиб
топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида даъвогарнинг олдида 56.167.000 сўмлик қарздорлик вужудга
келган.
Ушбу қарзни 5 кунлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги даъвогарнинг 2025 йил 20 августдаги 9/591-сонли талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу
сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган
талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Жавобгарнинг мавжуд қарзи иш материалларидаги шартнома, талабнома,
электрон ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, даъвогарнинг суд
муҳокамасидаги тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Маълум бўлишича, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан
сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд,
даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан шартномага асосан
11.233.400 сўм миқдорида пеня ундириш талаби билдирилган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмига биноан қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Шартнома 7-бандининг b-кичик бандига асосан мазкур шартномада
кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида
молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни
бузганлиги учун буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0.4 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бунда пенянинг умумий сумммаси тўлови кечиктирилган сумманинг
20 фоизидан ошмаслиги лозим.
3
Даъвогар томонидан пеня суммаси тўлаш муддати кечиктирилган асосий
қарзнинг 20 фоизи, яъни 11.233.400 сўм миқдорида ҳисобланган. Ушбу ҳолатда
даъвонинг пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлиб, ушбу талаб
қаноатлантирилиши лозим бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши қайд этилган.
Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.348.008 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “RO ITAN TRANS YO`L QURILIS ” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “YO`L-LOYI A BYUROSI” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 56.167.000 сўм асосий қарз, 11.233.400 сўм пеня, олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 1.348.008 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Муродов