Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2003-2501/4159 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8391ab99-5f49-4496-8af7-751cdb913432 Claim ID PDF Hash 3431996b6032a84b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 127-моддаси тисодий процессуал кодекси 127 code_article
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 3 719 символов
4-2003-2501/4159-сонли иш БУХОРО ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2026 йил 9 январь Бухоро шаҳри Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Саноевнинг котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Ўктамовнинг прокурорлигида, даъвогар XXXнинг жавобгар XXXга нисбатан ажратиб берилган ер майдонини туман захира ерлар фондига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар XXX (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар XXX (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ажратиб берилган ер майдонини туман захира ерлар фондига қайтаришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги суднинг ажрими даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган манзилига 2025 йил 23 декабрь куни “габрид почта” хизмати орқали юборилган бўлиб, мазкур ажрим даъвогар томонидан 2025 йил 26 декабрь куни куни қабул қилиб олинган. Демак, мазкур ҳолатда суд ишда иштирок этувчи шахсларни иш бўйича иш юритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор этилган деб ҳисоблайди. Шундай бўлса-да, даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Қолаверса, ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 31-бандининг учинчи хатбошисида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра мазкур даъво аризаси қайд этилган асосларга кўра кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво тақдим этишда почта харажати тўланганлигини инобатга олишни ва ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди, 108 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. XXXдан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья М.Набиев