← Назад
Решение #2824675 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий иш ИПК | 107 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law |
Текст решения
15 837 символов
4-1802-2502/5039-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья К.Рузиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 9 январь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
судьяси М.Бозоровнинг раислигида, судьялар А.Қодиров ва Н.Хўжақуловдан
иборат ҳайъат таркибда, Ҳ.Абсаттаровнинг котиблигида, Яккабоғ туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “BI-S Y” масъулияти чекланган жамияти масъулияти чекланган
жамияти манфаатида берган апелляция шикояти бўйича ишни, Чиқиндиларни
бошқариш ва Циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги
“Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари Р.Маҳмудов, И.Примов, Э.Холмўминов
(ишончнома асосида), “BI-S Y” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
А.Мансуров ва вакили С.Самиев, А.Мамараимов (ишончнома асосида)лар
иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Чиқиндиларни бошқариш ва Циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш
Агентлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат
муассасаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга “BI-S Y” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 110 996 390,98 сўм асосий қарздорлик ва
476 782 870,4 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
872 996 390,98 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, 30 755 586 сўм давлат божи,
37 500 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб Палата томонидан жавобгар
манфаатида берилган апелляция шикоятида суднинг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар
текширилмаганлиги, қарздорлик асосли ҳисобланмаганлиги, даъво аризасида
пеня миқдори қонунга мувофиқ ҳисобланмаганлиги, аслида шартнома неустойка
шакли келишилганлиги, шартнома шартлари жавобгар томонидан жиддий
равишда бузилмаганлиги, яъни мунтазам равишда тўловлар амалга
оширилганлиги, низони судгача ҳал қилиш талабига риоя этилмаганлиги,
2
хусусан талабнома жавобгарга почта хизмати орқали 11.06.2025 йилда
жўнатилганлиги, даъво аризаси эса орадан бир кун ўтиб 12.06.2025 йилда
киритилганлиги, натижада ушбу ҳолатда даъво аризаси Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб
юритилади)нинг 107-моддасига асосан кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги каби
важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакиллари даъвогар
томонидан юридик шахслар учун маиший чиқиндиларни жойлаштириш,
сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизмати учун мажбурий тўлов
тарифлари кескин равишда асоссиз равишда оширилганлиги, натижада
115 770 150 сўм ортиқча ҳисобланганлигини маълум қилиб, ортиқча
ҳисобланган 115 770 150 сўм қарздорликни бекор қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган
важларга қарши эътироз билдиришиб, биринчи инстанция суди шартнома
шартлари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатлари нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда асосли қарор қабул қилганлигини, қарздорлик аниқ ҳисобкитоб қилинганлигини, жавобгарга почта хизмати орқали юридик шахслар учун
маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш,
зарарсизлантириш хизмати учун мажбурий тўлов тарифлари ўзгарганлиги
тўғрисида хабарнома юборилганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун
ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
3
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган шартномадан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 01.09.2024 йилда
10-сонли ва 3.01.2025 йилда 6-сонли шартномалар тузилиб, унга кўра, мижоз
тўлаши ва қабул қилиши ва ижрочи товарларни (хизматларни) етказиб бериши
мажбуриятини олган.
2025 йил 1 июль ҳолатига жами бўлиб 1 110 996 390,98 сўмлик кўрсатилган
хизматлар учун қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳисобварақ-фактуралар
электрон тарзда тасдиқланган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган
талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризаси судга тақдим
қилингунига қадар тўланган 50 000 000 сўм пул маблағи даъво суммасидан
чиқарилмаганлиги аниқланган, натижада даъвонинг 1 060 996 390,98 сўм асосий
қарздорликни ундириш қисми асосли деб ҳисобланган.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризаси судга тақдим қилингандан
сўнг, жавобгар томонидан даъвогарга 188 000 000 сўм тўлов амалга
оширилганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий
қарздорлиги 872 996 390,98 сўмни ташкил қилган.
ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт. Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара
олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт,
бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати
билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади.
Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ
солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки
сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақфактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган
хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар
4
товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат сифатида тан олинмаслиги қайд этилган.
Тарафлар томонидан 9 та ҳисобварақ-фактура тасдиқланиб, жами қиймати
1 295 496 390.28 сўмни ташкил қилади.
Жавобгар томонидан судга даъво тақдим қилингунига қадар тўлов
топшириқномасига асосан 234 500 000 сўм, судга даъво тақдим қилинганидан
сўнг 188 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган.
Натижада, 2025 йил 28 октябрь ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарзи 872 996 390,98 сўм (1 295 496 390 - 234 500 000 - 188 000 000 =
872 996 390,98)ни ташкил қилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги
талабини қисман қаноатлантириб асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан қарздорлик ўз
вақтида тўланмаганлиги сабабли шартномага асосан 476 782 870,4 сўм
миқдорида жарима ундиришни сўраган, бироқ, ишни кўриш жараёнида даъвогар
вакили биринчи инстанция судига даъво талабига аниқлик киритиб, ариза билан
даъвонинг жарима ундириш қисмини пеня ундириш деб ҳисоблаб, муҳокама
қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажримига асосан даъвонинг жарима
ундириш талабини пеня ундириш этиб қабул қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида буюртмачи ушбу
шартномада келишилган муддатдан кейин 5 кун давомида ҳисоб-китобларни
амалга оширмаса ижрочига тўлов кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
476 782 870,4 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини
шартнома ва қонун талабларига мувофиқ асосли деб ҳисоб, жавобгарнинг
молиявий аҳволини инобатга олиб 50 000 000 сўмга қадар камайтириш ҳақида
қонуний қарор қабул қилган.
Шунингдек, жавобгарнинг апелляция шикоятда мазкур иқтисодий иш
ИПК 107-моддасининг 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилиш лозимлиги
ҳақида важ келтирилган.
Юқорида келтирилган Қонуннинг 19-моддасида тараф рад (қисман рад)
жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган
тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай
5
ҳам иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд буйруғини олиш учун
ариза тақдим этиши мумкинлиги қайд этилган.
ИПК 107-моддасининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво
аризасини кўрмасдан қолдирилади деб белгиланган.
Мазкур иқтисодий низо бўйича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларда талабнома юбориш шартлиги қайд этилмаганлиги сабабли
судлов ҳайъати юқорида келтирилган қонун талабларига асосланиб
жавобгарнинг ушбу важини асоссиз деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд мажлисида жавобгар томонидан юридик шахслар
учун маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш,
зарарсизлантириш хизмати учун мажбурий тўлов тарифлари ўзгарганлигидан
норози эканлиги, аслида етказиб бериш 21 150 сўмдан эмас, балки 12 320 сўмдан
ҳисобланиши лозимлиги, натижада 115 770 150 сўм ортиқча ҳисобланганлиги
каби важ билан ҳам келишмайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.6-бандига кўра,
шартномада кўрсатилган тўлов таърифлари ўзгарган тақдирда, ижрочи
буюртмачига таъриф тасдиқланган кундан 10 кун ичида ёзма хат ёки электрон
алоқа орқали маълумот бериши ва янги таъриф нархи ҳамда меъёрлар бўйича
ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Аниқланишича, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг
10.04.2025 йилдаги VII-9-55-4-К/25-сон қарорининг 1-иловасига кўра 1 м3 учун
мажбурий тўлов нархи 21 150 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланган. Даъвогар
томонидан эса 12.04.2025 йилда почта хизмати орқали юридик шахслар учун
маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш,
зарарсизлантириш хизмати учун мажбурий тўлов тарифлари ўзгарганлиги
ҳақидаги хабарнома юборилган.
Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг мазкур эътирози
ва шикоятдаги келтирган важлари билан келишмайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция,
кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Шунингдек, ИПК 116-моддасига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан
белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш
натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади.
ИПКнинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг
6
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда
текшириши шарт.
ИПК 278-моддасининг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
15 877 793 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундиришни, жавобгар томонидан
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “BI-S Y” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“BI-S Y” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
15 877 793 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
суд харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “BI-S Y” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари
А.Қодиров
Н.Хўжақулов