← Назад
Решение #2824710 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 172 | — | law | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 49 | — | law | |
| ИПК | 163 | — | law | |
| ИПКнинг | 133 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| ва мажбуриятларини тушунтирди ва ушбу кодекс | 10 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
16 343 символов
4-1806-2506/6585-сонли иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қарши шаҳри
2026 йил 9 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Б.У.Махмудов раислигида,
А.Б.Темиров суд мажлиси котиблигида, жавобгар "Б” акциядорлик жамияти
вакили Б (2025 йил 22 декабрдаги 10 u/2921--сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатида Туман
прокурорининг
жавобгар
"Б”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
фойдаланилган электр энергиясидан 4 648 745 749 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Туман прокурори (кейинги ўринларда —прокурор) даъвогар “А”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки жамият)
манфаатида судга жавобгар "Б” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —
жавобгар) га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 4 648 745 749 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган прокурор ва даъвогар суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
ИПКнинг 172-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахснинг
илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра суд мажлисида танаффус эълон
қилиши мумкин. Суд мажлисида танаффус уч кундан ошмаган муддатга
эълон қилиниши мумкин. Танаффус ҳақида суд мажлиси баённомасида
кўрсатилади. Танаффус тугаганидан кейин суд мажлиси давом эттирилади,
бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлисида эълон қилади. Танаффусдан олдин
текширилган далилларни такроран кўриб чиқиш амалга оширилмайди, шу
жумладан ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари алмаштирилганда
ҳам амалга оширилмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон
қилингунига
қадар
суд
мажлисида
ҳозир
бўлганлигидан
ёки
бўлмаганлигидан қатъий назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус
тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом
эттиришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли, суд ИПКнинг 127-128,170,172-моддаси талаблари асосида
суд мажлисини ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида
прокурор ва даъвогар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида ўзаро медиатив келишувга эришилганлигини маълум
қилиб, медиатив келишув тақдим қилиб, келишувни инобатга олиб, даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогар манфаатида
прокурор томонидан киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий
суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини
қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар,
шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо
ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив
келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий
кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда
муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив
келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини
сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва тақдим этилган медиатив келишувдан
аниқланишича, тарафлар ўртасида ихтиёрий асосларда жавобгар томонидан
фойдаланилган электр энергиясидан 4 648 745 749 сўмни тўрт ой мобайнида
2026 йилнинг 23 июль кунига қадар тўлиқ қоплаб, тўловларни амалга
ошириш юзасидан низони медиатив келишув йўли билан ҳал бўлганлигини
тасдиқлашга келишилиб, тарафлар медиатор Бойматов Абдуллох Анвар
2
ўғлини танлаб олишган ва унинг иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 4-1806-2506/6585-сонли иқтисодий ишини медиация тартибида ҳал
этилганлигини 2025 йил 22 декабрда тасдиқлашган.
ИПКнинг 49-моддаси олтинчи қисмига кўра, фуқаронинг, юридик
шахснинг ва давлатнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризаси (ариза) тақдим
этган прокурор даъвогарнинг ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг
мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан келишув битими ёки медиатив
келишув тузиш ҳуқуқи мустаснолиги белиланган.
Суд, ИПКнинг 49-моддаси талабларидан келиб чиқган ҳолда, медиатив
келишув тузишда прокурорнинг иштирок этиш зарурияти йўқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорини 32,321-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради. Судлар
низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими ёки
медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари лозим.
Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш
имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси
биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд
муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозим. Тарафлар
томонидан тузилган келишув битимининг шартлари ижро қилинаётганда
унинг мазмуни бўйича ноаниқликлар ва низолар бўлмаслиги учун ажримнинг
хулоса қисмида аниқ ва равшан ифодаланган бўлиши лозим. Келишув
битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқарилади (ИПКнинг 133-моддаси).
Келишув битими, агар унинг шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаса,
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлмаса
ва шартли асосда тузилмаган бўлса, суд томонидан тасдиқланади. Судларга
тушунтирилсинки, медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул
қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор
кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси)
иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги
(хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги)
муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмайди. Бундай
ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилади, бу ҳақда суд ҳужжатининг
асослантирувчи қисмида кўрсатилади. Ушбу қоида Ўзбекистон
Республикасининг
“Медиация
тўғрисида”ги Қонуни талабига
риоя
қилинмаган ҳолда тузилган медиатив келишувга ҳам қўлланилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 22 декабрдаги
медиатив тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида медиатив келишув
ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро
медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд
ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини, келишув ИПК ва
3
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабларига
зид эмаслигини инобатга олиб, даъвогар манфаатида прокурор томонидан
киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 13бандига асосан даъвогар манфаатида прокурорнинг даъво аризаси олдиндан
давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб,
давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 118, 130-131, 127-128,170,172,
195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатида Туман прокурорининг
жавобгар "Б” акциядорлик жамияти ҳисобидан фойдаланилган электр
энергиясидан 4 648 745 749 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
СУД
Б.Махмудов
МАЖЛИСИ
4
БАЁННОМАСИ
Қарши шаҳри
сонли иш
2026 йил 07 январь
4-1806-2506/6585-
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Б.У.Махмудов раислигида,
А.Б.Темиров суд мажлиси котиблигида, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
Ж.Р.Рустамов, даъвогар вакили С.Н.Турдиев (2025 йил 25 ноябрдаги
№06/2027-сонли ишончнома асосида), жавобгар "Б” акциядорлик жамияти
вакили У.Э.Гулматов (2025 йил 22 декабрдаги 10 u/2921-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатида Туман
прокурорининг
жавобгар
"Б”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
фойдаланилган электр энергиясидан 4 648 745 749 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Бугунги суд муҳокамасида Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
Ж.Р.Рустамов, даъвогар вакили С.Н.Турдиев (2025 йил 25 ноябрдаги
№06/2027-сонли ишончнома асосида), жавобгар "Б” акциядорлик жамияти
вакили У.Э.Гулматов (2025 йил 22 декабрдаги 10 u/2921-сонли ишончнома
асосида) иштирок этмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Раислик қилувчи суд таркиби, судья ва суд мажлиси котибини эълон
қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
ваколатларини текшириб, уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
42-моддасида
кўрсатилган
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларини тушунтирди ва ушбу кодекснинг 10-моддасига асосан суд
мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди.
Раислик қилувчи суд таркиби, яъни судья ва суд мажлиси котибига
нисбатан раддиялар бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни
текшириш жараёнини бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнига ўтишни эълон қилиб,
далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўз навбатини прокуратура
вакилига берди.
Прокуратура вакили Ж.Р.Рустамовнинг тушунтириши:
-даъво ариза билан таниш бўлмаганлигим сабабли тушунтириш беришга
тайёр эмасман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи тушунтириш бериш учун сўз навбатини даъвогар
вакилига берди.
Даъвогар вакили С.Н.Турдиевнинг тушунтириши:
5
-даъво аризани қўллаб-қувватлайман, жавобгар 2025 йил бошидан
истеъмол қилинган электр энергияси учун маълум миқдорда тўлов амалга
оширган, бунинг натижасида қарздорлик юзага келган, шу сабабли судга
даъво ариза билан мурожаат қилдик, даъво аризани қаноатлантириб
беришингизни сўрайман.
Раислик қилувчи саволига жавоб:
-бу 2024 йилдан давом этиб келаётган қарз.
Бошқа саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи тушунтириш бериш учун сўз навбатини жавобгар
вакилига берди.
Жавобгар вакили У.Э.Гулматовнинг тушунтириши:
-даъво ариза бўйича электр энергиядан қарзимиз кўп, даъвогар билан
медиатив келишув тузмоқчимиз, шу сабабли муддат беришизди сўрайман.
Прокурор вакилининг жавобгарнинг оғзаки илтимосномаси бўйича
фикри:
-жавобгарнинг илтимосномасига эътирозим йўқ.
Даъвогар вакилининг жавобгарнинг оғзаки илтимосномаси бўйича
фикри:
-жавобгарнинг илтимосномасига эътирозим йўқ.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи, иш бўйича хужжатларини кўздан кечириб, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб, жавобгарнинг оғзаки
илтимосномасини инобатга олиб, низони ўз вақтида ва тўғри кўриб
чиқилишини таъминлаш, тарафларга медиатив келишув тузишлари учун
муддат бериш мақсадида суд муҳокамасини 2026 йил 09 январь куни соат
10:30га танаффус қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди.
СУД
иш
Қарши шаҳри
МАЖЛИСИ
ДАВОМ ЭТТИРИЛДИ
2026 йил 09 январь
4-1806-2506/6585-сонли
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Б.У.Махмудов раислигида,
А.Б.Темиров суд мажлиси котиблигида, жавобгар "Б” акциядорлик жамияти
вакили У.Э.Гулматов (2025 йил 22 декабрдаги 10 u/2921-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатида Туман
прокурорининг
жавобгар
"Б”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
фойдаланилган электр энергиясидан 4 648 745 749 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Бугунги суд муҳокамасига жавобгар вакили "Б” акциядорлик жамияти
вакили У.Э.Гулматов (2025 йил 22 декабрдаги 10 u/2921-сонли ишончнома
асосида) иштирок этмоқда.
6
Бугунги суд муҳокамасида тегишли тартибда хабардор қилинган
прокурор ва даъвогар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Раислик қилувчи суд таркиби, судья ва суд мажлиси котибини эълон
қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
ваколатларини текшириб, уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
42-моддасида
кўрсатилган
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларини тушунтирди ва ушбу кодекснинг 10-моддасига асосан суд
мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди.
Раислик қилувчи суд таркиби, яъни судья ва суд мажлиси котибига
нисбатан раддиялар бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни
текшириш жараёнини бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнига ўтишни эълон қилиб,
далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўз навбатини жавобгар
вакилига берди.
Жавобгар вакили У.Э.Гулматовнинг тушунтириши:
-иш юзасидан даъвогар билан медиатив келишув тузишга эришдик, ушбу
медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришингизни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Жавобгар вакили У.Э.Гулматовнинг музокара нутқи:
-даъво аризани кўрмасдан қолдиришингизни сўрайман.
Раислик қилувчи суд алоҳида хонага чиқиб кетишини эълон қилди ва
алоҳида хонага чиқиб кетди. Алоҳида хонадан чиқиб, раислик қилувчи
кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни эълон қилиб, қисқача бундай
қарорга келиш асосларини тушунтириб берди ва ажрим устидан шикоят
қилиши тартибини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди.
Раислик қилувчи
Б.Махмудов
Суд мажлиси котиби
А.Темиров
7