← Назад
Решение #2824738 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2502/2908-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 8 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаров, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар
"V di s bz v t ish n hi" фермер хўжалиги ҳисобидан 1 965 290 сўм асосий
қарздорлик, 5 459 703 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, "V di s bz v t ish n hi" фермер хўжалиги (бундан буён
матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1 965 290 сўм асосий
қарздорлик ва 5 459 703 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб китоб
қилинганлиги сабабли даъвони тарафлар иштирокисиз соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат
ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр,
далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим
этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса,
қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда
кўриб чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмни ташкил этиб,
йигирма баравари 8 240 000 сўмга тўғри келмоқда.
Маълум бўлишича, жавобгарга даъво ариза ва илова ҳужжат нусхалар
юборилган, суд томонидан ҳам тайинлаш ажрими юборилган, лекин жавобгар
даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарли ёзма фикрнома
тақдим этмади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 140160-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия
учун 1 965 290 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб
берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма
тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Шундан сўнг судга даъво
аризаси билан мурожаат қилинган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан,
корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши,
истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра,
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
ошириши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш
қоидаларига мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр
тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга
оширилади.
Қайд этилган ҳолатлар бўйича суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий
қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада
бажармаганлиги натижасида юзага келган 1 965 290 сўм асосий қарздорликка
нисбатан 5 459 703 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеняни ундиришни
сўраган.
Суд, ушбу талабини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра пеняни
қисман асосли деб ҳисоблаб, асосли бўлган қисми бўйича ҳам қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Хусусан, муддати ўтган қарздорлик 1 965 290 сўмни ташкил этган бўлиб
50 фоизи 982 645 сўмни ташкил этмоқда. Бундан кўринадики, 5 459 703 сўм
пенянинг 4 477 058 сўм қисми асоссиз, 982 645 сўм қисми асосли киритилган.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.16-бандида, тўловнинг
муддати ўтган ҳар бир куни учун истеъмолчи тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоиз миқдорида, электр энергиясини махсус тартибда етказиб бериладиган
корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг
умумуий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги қайд
этилган.
Зеро,
ФКнинг
263-моддасига
асосан,[СПиТ:1.Мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш турлари / Қонуний неустойка] неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига биноан, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд жавобгар фермер хўжалигининг фаолияти мавсумий бўлганлиги
сабабли иқтисодий ахволини инобатга олиб, асосли бўлган 982 645 сўм пенядан
492 000 сўмини қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиршини рад
этишни лозим топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатини ундириш талабини
муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда
тақсимлашни лозим топди.
Чунки, даъвогар жами 7 424 993 сўмга даъво қилган, шундан 2 947 935 сўм
қисми асосли бўлиб, қолган 4 477 058 сўм қисми асоссиз киритилган.
Шу сабабли суд Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 163 564 сўм,
даъвогар ҳисобидан 248 436 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг 5-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024
йил 31 майдаги 319-сон қарорини, Фуқаролик кодексининг 263, 326, 468, 474моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "V di s bz v t ish n hi" фермер хўжалиги ҳисобидан;
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 1 965 290 сўм асосий қарздорлик, 492 000 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига;
"V di s bz v t ish n hi" фермер хўжалиги ҳисобидан 163 564 сўм,
“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳисобидан
248 436 сўм давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
Р.Г.Асқаров