Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/16368 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BC Oqq `rg` n gr l sst r Ответчик / Подсудимый
Source ID c935e82e-b94d-4f46-960a-58f04acd1af1 Claim ID PDF Hash 90ee0d10f42e46f9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 75-моддаси ИПК 75 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
оридаги ИПК 75-моддаси оридаги ИПК 75 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 22 361 символов
4-1601-2501/16368-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Каримов Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Тўхтабоев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2026 йил 8 январь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Қ.Ходжаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мухиддинов ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ BC Oqq `rg` n gr l sst r” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ sr s f m t l” масъулияти чекланган жамиятидан 581 560 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “ sr s f m t l” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар вакили Н.Сафаров (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Инамов ва Б.Абдурахманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъати биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ BC Oqq `rg` n gr l sst r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “ sr s f m t l” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 581 560 000 сўм ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, даъвогар фойдасига жавобгардан 581 560 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундириш, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 11 631 200 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 103 000 сўм суд чиқими ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган. Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Кассация шикоятига асос сифатида, биринчи инстанция суди жавобгар иштирокисиз кўрганлиги, ўз эътирозларини билдира олмаганлиги, жавобгар даъвогарга ҳеч қандай тўловни амалга оширмаганлиги, даъвогардан 2022 йил пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган техник чигит маҳсулотини юклаб олиб кетмаганлиги, ҳеч қандай ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб 1 берилмаганлиги, даъвогар томонидан судга далил сифатида тақдим этилаётган юк хатларида қабул қилувчи деб Д.Дадабоев кўрсатилган ҳамда у томонидан имзоланган бўлиб, ушбу шахс жавобгарга хоим эмаслиги, ушбу шахсга юкни қабул қилиб олиш бўйича ишончнома берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги “Пахтатўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарорининг 2-банди, 7-хатбошида қўшимча маҳсулотлар (линт, ўлик пахта ва бошқалар) пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан маҳаллий истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган бўлиб, ўзаро олди-сотди шартномаси тузиш орқали амалга ошириш ман этилганлиги, ҳал қилув қарорида 2023 йил 17 мартдаги 25-сонли олди-сотди шартномаси асос қилиб олинганлиги, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқганлиги, унда шартноманинг асли мавжуд эмаслиги, жавобгарда ҳам асли мавжуд эмаслиги, шартнома жавобгар учун шубҳали туйилаётганлиги сабаби жавобгарга тегишли бўлган мухр қалбакилаштирилган тайёрланган ёки компютер орқали мухр изи тушилирган бўлиши мумкинлиги, шартноманинг асли мавжуд эмаслиги сабабли мақбул далил деб ҳисобламасликни, бундан ташқари жавобгарнинг 2023 йил 1 январидан то 2024 йил 1 январига қадар бухгальтерия балансида умум киримчиқим амалиётлари амалга оширилмаганлиги, фақатгина 2023 йил 23 январда ҳисоб рақам орқали 219 264,89 сўм миқдорида солиқ органига тўлов амалга оширилганлиги, ушбу ҳолат хизмат кўрсатувчи банк томонидан олинган маълумотномада ўз аксини топиши ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантириб беришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикояти юзасидан ўз эътирозларини билдириб, шартномага асосан техник чигитлар олиб кетилганлигини, жавобгар вакили Д.Дадабоев томонидан имзоланган юк хатларида акс этишини, даъвогар жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича солиқ органи томонидан солиқ аудити якунларига кўра тузилган далолатномада баён этилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни 2 кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисми мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1103-2402/327-сонли иқтисодий иши бўйича 2024 йил 2 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва 2025 йил 11 мартдаги ажрими билан суд тугатиш бошқарувчиси этиб Исмаилов Исак Байқобилович тайинланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 17 мартда 25-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 17 мартдан 2023 йил 20 мартгача тузилган юк хатларига асосан 581 560 000 сўмлик жами 166 160 тонна техник чигит маҳсулотлари етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан пул маблағлари тўланмаган. Даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 январдаги 53-сонли қарорининг 2-банди, 7-хатбошида қўшимча маҳсулотлар (линт, ўлик пахта ва бошқалар) пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан маҳаллий истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ3386-сон қарорига илова “Монополист корхоналар ва (ёки) устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг рўйхатига пахта толаси ва техник чигит киритилган бўлиб, пахта толаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ3 3479-сон қарорининг (бундан буён матнда ПҚ-3479-сон қарор деб юритилади) 2-банди инобатга олинган ҳолда реализация қилиниши, техник чигит товарлар ташкилийҳуқуқий шаклидан қатъий назар, юридик шахслар томонидан ички бозорда бозор тамойиллари асосида фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилган. ПҚ-3479-сон қарорнинг 2-бандида, пахта толаси уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгилаб қўйилган. Бироқ, тарафлар ўртасидаги шартномалар биржа савдолари орқали эмас, балки тўғридан-тўғри тузилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 12-бандида, “ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим” – деб тушунтириш берилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида” 2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-бандида, “Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 9-бобида қайд этилган қоидалар битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг қатъий асослари ҳисобланади. Айрим тоифадаги битимларни тузиш тартиби ва шартлари мажбуриятларнинг айрим турлари тўғрисидаги ФК қоидалари ва махсус қонунлар билан тартибга солинишини ҳисобга олиб, судлар шуни назарда тутишлари керакки, битим шакли ва тузилиши тартиби қоидаларига риоя қилмаслик, тўғридан-тўғри қонун қоидаларида ва қонунчилик актларида кўрсатилган ҳолатлардагина ФКнинг 115-116-моддалари асосида битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради” – деб тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарга 581 560 000 сўмлик техник чигит маҳсулотлари маҳсулотлари етказиб берилганлиги иш ҳужжатларидаги юк хатлари ва Тошкент вилоят солиқ бошқармасининг солиқ аудити якуни бўйича тузилган 2024 йил 14 мартдаги 4 далолатномаси билан ўз тасдиғини топиши қайд этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли унинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 581 560 000 сўм асосий қарздорликни ундириш лозим деб ҳисоблаб, нотўғри тўхтамга келган. Ваҳоланки, ИПК 75-моддасининг биринчи қисмида, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир; иккинчи қисмида, ёзма далиллар асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар кўрилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми алоқадор бўлса, унинг тасдиқланган кўчирмаси тақдим этилиши мумкинлиги; учинчи қисмида, иш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан уларнинг асл нусхалари тақдим этилиши белгиланган. ФК 441-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақфактура товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-бандида, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши назарда тутилган. Мазкур Низомнинг 61-бандининг иккинчи хатбошисида, юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали электрон ҳисобварақ-фактура имзоланиши қайд этилган. Юқоридаги ИПК 75-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларини аниқлаштириш учун даъвогардан шартнома ва юк хатларининг асл нусхалари суднинг талаби билан тақдим этиш сўралганда тақдим этилмади. 5 Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан асос қилиб олинган Тошкент вилоят солиқ бошқармасининг солиқ аудити якуни бўйича тузилган 2024 йил 14 мартдаги далолатномасида даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 17 мартдан 20 мартга қадар 166,2 тонна 581 560 минг сўмлик техник чигит маҳсулотлари ортиб жўнатилганлиги ҳамда жўнатилган электрон ҳисобварақфактура қайтариб юборилганлиги маълум қилинган бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан қайтариб юборилган электрон ҳисобварақ-фактуралар судга тақдим этилмади. Шунингдек, юқорида қайд этилган Низомга кўра ҳисобварақ-фактура товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши назарда тузилган бўлиб, юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали электрон ҳисобварақ-фактура имзоланиши кераклиги маълум қилинган бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан ҳеч қандай ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Шунинг билан бирга, гарчи шартномада жавобгар жамият рахбари Н.Абдурахманов қайд этилган бўлса-да, бироқ товарларни етказилганлиги ва жавобгар томонидан олиб қолинганлиги ҳақидаги юк хатларига имзо қўйган Д.Дадабоевнинг имзосига ўхшаш имзо қўйилган бўлиб, жавобгарнинг 2025 йил 18 ноябрдаги 18-11/25-сонли маълумотномасига асосан мазкур шахс ходим сифатида ишга олинмаганлиги, у билан меҳнат шартномаси имзоланмаганлиги, жамиятга таъллуқли шахс эмаслиги маълум қилинган. Шунингдек, кассация инстанциясининг суд мажлисида жавобгар вакиллари ушбу шахс ва даъвогар ўртасида жавобгар номидан ҳужжатларни қалбакилаштирилган ҳолатлари мавжудлиги, унинг номига ҳеч қандай ишончнома берилмаганлиги ва қонунда белгиланган тартибда муносабат билдирилиши лозимлиги қайд этиб ўтилган. Жавобгар жамиятнинг фаолият тури Статистика қўмитасининг юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар базасида чўян, пўлвт ва темир қотишмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиши қайд этилган бўлиб, техник чигитни қайта ишлаш ёки олди-сотдиси билан шуғулланиш фаолияти кўрсатиб ўтилмаган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасининг биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши; иккинчи қисмида, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги: бешинчи қисмида, суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. 6 Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан тақдим этилган шартнома ва юк хатлари кўчирма нусҳада эканлиги, асл нусҳалари судга тақдим этилмаганлиги, шартномада жавобгар жамият рахбари Н.Абдурахманов қайд этилган бўлса-да, бироқ товарларни етказилганлиги ва жавобгар томонидан олиб қолинганлиги ҳақидаги юк хатларига имзо қўйган Д.Дадабоевнинг имзосига ўхшаш имзо қўйилган бўлиб, жавобгарнинг 2025 йил 18 ноябрдаги 18-11/25-сонли маълумотномасига асосан мазкур шахс жавобгарнинг ходими бўлмаганлиги, унга юкларни олиб қолиш ёки шартнома имзолашга доир ишончномалар берилмаганлиги, даъвогар томонидан ушбу шахсга берилган ишончнома тақдим этилмаганлиги, тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактура шакллантирилмаганлиги, ИПК 74-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судга тақдим этилган ёзма далиллар фақатгина кўчирма нусҳа бўлганлиги, асл нусҳалари тақдим этилмаганлиги, маҳсулотлар етказиб берилганлиги бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаганлиги сабабли исбот қилинган деб ҳисобланмаслиги боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 11 631 200 сўм давлат божи, кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 5 815 600 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 206 000 сўм харажат ҳамда жавобгар фойдасига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, у томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиб, зиммасида қолдиришни, Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 7 октябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати тарафлар ўртасида ҳужжатларни расмийлаштиришда қонун талабларига амал қилмаганлик ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш лозим деб ҳисоблаб, масъул шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш, тегишли чора кўриш 7 учун хусусий ажрим чиқаришни ва Наманган вилоят прокуратурасига юборишни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 72, 74, 75, 118, 200, 297, 299, 301, 302 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “ BC Oqq `rg` n gr l sst r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 11 631 200 сўм давлат божи, кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 5 815 600 сўм давлат божи жами 17 446 800 сўм давлат божи; Ўзбекистон республикаси Олий суди депозитига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ биринчи инстанция суди учун 103 000 сўм, кассация инстанция суди учун 103 000 сўм жами 206 000 сўм харажат; - “ sr s f m t l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. “ BC Oqq `rg` n gr l sst r” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ тўланган 41 200 сўм харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 7 октябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, Наманган вилоят прокуратурасига юборилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов Ш.Тўхтабоев 8