← Назад
Решение #2824762 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
9 313 символов
4-1601-2501/20556-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
Наманган шаҳри
2026 йил 8 январь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили И.Раҳимов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
Н.Ибрагимов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ «А»нинг манфаатида
жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 3289500000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 1138941000 сўм муддати ўтган фоиз, 3200000000 сўм муддати
келмаган асосий қарз, 116723000 сўм пеня жами 7745164000 сўм
ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар “Nam gold to`qimachi” МЧЖга
тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АТБ «А»нинг манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 3289500000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 1138941000 сўм муддати ўтган фоиз,
3200000000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 116723000 сўм пеня жами
7745164000 сўм ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар “Nam gold
to`qimachi” МЧЖга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари қарздорлик ҳақиқатда
мавжудлигини, уни тез кунларда бартараф этилишини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни қўшимча жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар банк ва жавобгар «Б»
МЧЖ ўртасида 2024 йил 23 октябрда тузилган 2080-сонли кредит
шартномасига асосан йиллик 24,5 фоиз устама тўлаш шарти билан, 18 ой
муддатга 8 000 000 000 сўм кредит ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Даъвогар тақдим этган маълумотга кўра, 2025 йил 27 октябрь куни
ҳолатига жавобгарнинг 3289500000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
1138941000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан
3289500000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1138941000 сўм муддати
ўтган фоиз, 3200000000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини
ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Шунингдек,
даъво
аризасида
қарздорликни
ундирувини
жавобгарнинг гаров мулкига қаратишни сўралган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 28 октябрдаги гаров
шартномасига кўра, қўшимча жавобгар “Nam gold to`qimachi” МЧЖга
тегишли бўлган Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Соҳибкор МФЙ,
Қодир Отамирзаев кўчаси, 10-уйда жойлашган умумий ер майдони 4590
кв.метр., умумий майдони 4683,54 кв.метр., умумий фойдали майдони
3578,59 кв.метр., қурилиш ости майдони 2494,09 кв.метрдаги 34 хонадан
иборат бўлган, “Ишлаб чиқариш” бино-иншоотларини (кадастр рақами №
16:12:42:02:01:0493 литер 16:12:42:02:01:01754, 16:12:42:02:01:01755,
16:12:42:02:01:01756,
16:12:42:02:01:01757,
16:12:42:02:01:01758,
16:12:42:02:01:01759,
16:12:42:02:01:01760,
16:12:42:02:01:01761,
16:12:42:02:01:01762, 16:12:42:02:01:01763, 16:12:42:02:01:01764ларни)
10 000 000 000 сўм қийматда гаровга тақдим этилган.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг қарздорликни ундирувини гаров
мулкига қаратиш ва уни бошланғич сотув баҳосини 10 000 000 000 сўм
этиб белгилаш талаби асосли ҳисобланади.
Шунингдек, даъво аризасида 116723000 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб,
талаб
қилинган
неустойканинг
адолатли
миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар
ўртасидаги
шартноманинг
8.3-бандига
кўра
мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 116723000 сўм пеня
ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартнома шартларининг
бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда даъвонинг пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни ва 116723000 сўм ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, даъвогар
банк фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ 3289500000 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 1138941000 сўм муддати ўтган фоиз, 3200000000 сўм
муддати келмаган асосий қарз, 116723000 сўм пеня жами 7745164000 сўм
ҳамда 41200 сўм почта харажати ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар
“Nam gold to`qimachi” МЧЖга тегишли бўлган Наманган вилояти, Наманган
шаҳар, Соҳибкор МФЙ, Қодир Отамирзаев кўчаси, 10-уйда жойлашган
умумий ер майдони 4590 кв.метр., умумий майдони 4683,54 кв.метр.,
умумий фойдали майдони 3578,59 кв.метр., қурилиш ости майдони
2494,09 кв.метрдаги 34 хонадан иборат бўлган, “Ишлаб чиқариш” биноиншоотларига
(кадастр
рақами
№
16:12:42:02:01:0493
литер
16:12:42:02:01:01754,
16:12:42:02:01:01755,
16:12:42:02:01:01756,
16:12:42:02:01:01757,
16:12:42:02:01:01758,
16:12:42:02:01:01759,
16:12:42:02:01:01760,
16:12:42:02:01:01761,
16:12:42:02:01:01762,
16:12:42:02:01:01763,
16:12:42:02:01:01764ларни)
қаратиш,
гаров
мулкини бошланғич сотув баҳосини 10 000 000 000 сўм этиб белгилаш,
Республика бюджетига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 154903280 сўм
давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «А» фойдасига «Б» МЧЖ ҳисобидан 3289500000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 1138941000 сўм муддати ўтган фоиз,
3200000000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 116723000 сўм пеня жами
7745164000 сўм ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
ндирув тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 28 октябрдаги гаров
шартномасига кўра, қўшимча жавобгар “Nam gold to`qimachi” МЧЖга
тегишли бўлган Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Соҳибкор МФЙ,
Қодир Отамирзаев кўчаси, 10-уйда жойлашган умумий ер майдони 4590
кв.метр., умумий майдони 4683,54 кв.метр., умумий фойдали майдони
3578,59 кв.метр., қурилиш ости майдони 2494,09 кв.метрдаги 34 хонадан
иборат бўлган, “Ишлаб чиқариш” бино-иншоотларига (кадастр рақами №
16:12:42:02:01:0493 литер 16:12:42:02:01:01754, 16:12:42:02:01:01755,
16:12:42:02:01:01756,
16:12:42:02:01:01757,
16:12:42:02:01:01758,
16:12:42:02:01:01759,
16:12:42:02:01:01760,
16:12:42:02:01:01761,
16:12:42:02:01:01762, 16:12:42:02:01:01763, 16:12:42:02:01:01764ларни)
қаратилсин ва уни бошланғич сотув баҳоси 10 000 000 000 сўм этиб
белгилансин.
Республика бюджетига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 154903280
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик
А.Каримов
этувчи