← Назад
Решение #2824788 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 368 символов
4-1601-2505/22752-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 8 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан
9 600 000 сўм асосий қарз ва 4 800 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Ш.Х.Нематиллаевнинг
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 3 июлда
/K-111к-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар ўғит маҳсулотлари
(бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 9 600 000 сўм миқдорда қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 9 600 000 сўм асосий қарз ва
4 800 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақфактура билан тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгардан суд мажлисига вакил келмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 июлда
тузилган
/K-111к-сонли шартномасининг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга
маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга
2024 йил 12 августдаги 94-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 9 600 000 сўмлик
маҳсулотларни етказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандларига мувофиқ жавобгар
шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 банк куни ичида буюртма қилинган
маҳсулотнинг 100 фоиз қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай
етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва
9 600 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 19 августда юборган
54-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ишончнома,
ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
боис суд даъвогарнинг жавобгардан 9 600 000 сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги
сабабли унинг ҳисобидан 4 800 000 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик
шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ушбу Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда
тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган
4 800 000 сўм пеняни 1 400 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 600 000 сўм
асосий қарз, 1 400 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 333,
386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180,
186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 9 600 000 сўм асосий қарз, 1 400 000 сўм пеня, 412 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев