Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2501/8872 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8116c70d-5ca4-4825-b90d-d1c61fa37aaf Claim ID PDF Hash 035dab890e42bd6a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 005 символов
4-1602-2501/8872-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 8 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ААААААААА манфаатида жавобгар ББББББББ ҳисобидан жами 11 817 642 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ш.Абдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Учқўрғон банк хизматлари офиси ва ББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 27 февралда тузилган 420-сонли шартнома асосида жавобгарга 64 000 000 сўм кредит ажратилган. Жавобгар шартнома бўйича кредитнинг фоизини ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 399 999 сўм муддати ўтган график қарздорлиги, 5 417 643 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида жавобгарга 64 000 000 сўм кредит ажратилганлиги, жавобгар кредитга ҳисобланган фоизларни муддатида тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва жавобгар мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 февралда тузилган 420-сонли кредит шартномаси асосида жавобгарга чорва қўйлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 25 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 64 000 000 сўм кредит ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, жавобгар эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.1.4-бандига кўра кредитнинг фоиз миқдори йиллик 25 фоизни ташкил этган. Бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмай кредитга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда тўламаганлиги оқибатида 2025 йил 19 ноябрь куни ҳолатига даъвогар олдида 6 399 999 сўм муддати ўтган график қарздорлиги, 5 417 643 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўламаган. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитнинг фоизини шартноманинг иловаси ҳисобланган тўлов графиги асосида қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан жами 11 817 642 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 399 999 сўм муддати ўтган график қарздорлиги, 5 417 643 сўм фоиз қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига 6 399 999 сўм муддати ўтган график қарздорлиги, 5 417 643 сўм фоиз қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров