Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/12842 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6de42563-c423-43bb-a631-a37e6d1e41cf Claim ID PDF Hash d1bb9bb948044e6d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекси 369-моддаси аролик кодекси 369 code_article
Текст решения 4 428 символов
4-1502-2502/12842- сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 8-яянварь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Даъвогар номининг, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 19975862 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Даъвогар номи судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 19975862 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ИПКнинг 128моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 28.06.2025 йил кунги 200408556-сонли оммавий офертага асосан, Учкўприк тумани Тожик МФЙ Саноат зонаси 33-уйдаги мавжуд бино-иншоотларни реконструкция қилиб, пойабзал ишлаб чиқариш цеҳи ва ёрдамчи бино-иншоотлари объектида қуриш ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини текширувини амалга ошириш учун инспекциядан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2020 йил кунги “Қурилишмонтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8бандида, давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) тўланиши белгиланган. Фуқаролик кодекси 369-моддасининг иккинчи бандига кўра, шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йил кунги 200-сонли қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламентининг 20-бандида, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги белгиланган. Жавобгар 28.06.2025 йил кунги 200408556– сонли оммавий офертага асосан, 19975862 сўм ажратмани инспекциянинг ҳисоб-рақамига ўтказиши лозим бўлсада, ўтказмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг 19975862 сўмни тўлаш тўғрисидаги жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 19975862 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига, жавобгар ҳисобидан 19975862 сўм қарз, 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 19975862 сўм асосий қарз, 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова