← Назад
Решение #2824803 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2502/2900-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
А Ж Р И М
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Андижон шаҳри
2026 йил 8 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар «HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамиятининг
жавобгар «IKRIM T SERVIZ” масъулияти чекланган жамиятидан
9 802 367 сўм асосий қарз, 2 683 313,86 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «IKRIM T SERVIZ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 9 802 367 сўм асосий қарз ва
2 683 313,86 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар иштирок этмади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларида суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги
ажрими даъвогарга “Гибрид почта” алоқа хизмати орқали юборилган бўлиб,
мазкур ажрим даъвогар томонидан 2025 йил 24 декабрь куни қабул қилиб
олинганлигини тасдиқловчи почта маълумоти мавжуд.
ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогар олдиндан давлат божи тўламай даъво ариза билан судга
мурожаат этилганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни, тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
«HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
«HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов