Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2502/15831 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Мингбулоқсувтаъмирқурилиш Ответчик / Подсудимый
Source ID cd1bb635-2857-435c-a73f-65c5ba811aa4 Claim ID PDF Hash 3b826f506d231ff7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФК 544-моддаси ФК 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 091 символов
4-1504-2502/15831-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 8 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Мингбулоқсувтаъмирқурилиш” МЧЖ манфаатида жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан 460 562 000 сўм асосий қарз, 161 933 224 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Росулов (раҳбар) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Мингбулоқсувтаъмирқурилиш” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, “ згидротехник” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 460 562 000 сўм асосий қарз, 161 933 224 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилган. Бундай ҳолатда суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ва мулк ижараси шартномаларидан келиб чиққан. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2024 йил 4 январда 03-сонли ва 2024 йил 1 мартда 04-сонли ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш (бетон тайёрлаб бериш) шартномалари тузилган. Шартномаларнинг 1-бандида даъвогар жавобгарнинг топшириғи билан хизматларни бажариш, жавобгар эса бу хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларда хизматлар учун ҳақ тўлаш муддати кўрсатилмаган. Даъвогар ҳисобварақ-фактуралар асосида жами 222 562 000 сўмлик хизматлар бажарган. Жавобгар эса бу хизматлар учун ҳақни тўлиқ тўламаган. Натижада 152 562 000 сўм қарздорлик юзага келган. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар 2025 йил 17 ноябрда тўловни амалга ошириш тўғрисида талабнома юборган. Жавобгар эса талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 январда 06-сонли мулк (бетон завод) ижараси шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1бандида даъвогар жавобгарга ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча фойдаланиш учун топшириш, жавобгар эса мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида ижара ҳақини ҳар ой учун келгуси ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тўлаш белгиланган. Даъвогар ҳисобварақ-фактуралар асосида жами 360 000 000 сўмлик ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча фойдаланиш учун топширган. Жавобгар эса мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб турмаган. Натижада 308 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. ФК 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. Даъвогар вакилининг судга маълум қилишича, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, Палата жавобгардан даъвогарга ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича 7 933 224 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шунингдек, Палата жавобгардан даъвогарга мулк ижараси шартномаси бўйича 154 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 6.2-бандида жавобгар тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,2 фоизи миқдорда даъвогарга пеня тўлаши белгиланган. Бундай ҳолатда суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни 40 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан даъвогар “Мингбулоқсувтаъмирқурилиш” МЧЖга 460 562 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан республика бюджети даромадига 12 449 904,48 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Имомов