Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10863 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3b507274-632c-402e-aee9-f96eaf3acc9f Claim ID PDF Hash 6258bd622ff621db... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 15-моддаси онуни 15 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 6 006 символов
4-1603-2501/10863-сонли иқтисодий иш судья: А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январ Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, шаҳар прокурори ёрдамчиси УУУУУУ қатнашувида, аризачи– ААААААААА жавобгар – «ВВВВВВВВ» MCHJга нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили ФФФФФФ (ишончнома асосида), жавобгар вакили ШШШШШ иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризада баён этилишича, «ВВВВВВВВ» MCHJ томонидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Осойишталик кўчасида фаолият юритувчи корхона «Қурилиш метал конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш» фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори 1иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлсада, жавобгарнинг юқоридаги экологик талабларга мувофиқ бўлмаган фаолияти натижасида қонун талаблари бузилган. Бунга кўра, Наманган вилоят Экология, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси жавобгарга нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олгунига қадар фаолиятни вақтинчалик тўхтатишни сўраган. Аризачи вакили суд мажлисида аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб берилишини сўради. Жавобгар вакили аризани тан олиб, ҳозирда камчиликларни бартараф этаётганлигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш фаолияти учун давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорнинг 38-бандида «Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материаллари қоғоз манбада расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.» -деб белгиланган. Жавобгар томонидан мазкур Низом талаблари бажарилмай, атрофмуҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳаларини ишлаб чиқилмаган ҳамда Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 15-моддасининг биринчи қисмида «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф-муҳитга таъсирининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шарт»- деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шарт бўлган объектларга амалдаги атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар кириши кўрсатиб ўтилган. Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор талаблари бузилган. Мазкур ҳолатда аризачининг жавобгар экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. «ВВВВВВВВ» MCHJнинг Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Осойишталик кўчасидаги «Қурилиш метал конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш» фаолияти тегишли экологик экспертиза ижобий хулосасини олгунига қадар вақтинчалик тўхтатиб турилсин. «ВВВВВВВВ» масъулияти чекланган томонидан экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олинганидан сўнг «Қурилиш метал конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш» фаолиятини тиклаш Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига юклатилсин. Жавобгар «ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан аризачи Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров