Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5055 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 5821ec9b-48ee-4d9d-8d87-381dee571d44 Claim ID PDF Hash 351107d2d240d318... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 313 символов
4-2006-2501/5055-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Бобохўжаевнинг котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “***” фермер хўжалигидан 14 993 073.50 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Очилов (ишончномага асосан) иштирокида, Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 14 993 073.50 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаси талабларига кўра, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 феврал куни “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” тўғрисида 090978-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефтьмаҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Хусусан, шартноманинг 3.6-бандига биноан, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши қайд этилган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси жавобгар томонидан истеъмол қилинган бўлса-да, бироқ тўлов ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмасдан, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган. Иш ҳужжатларига илова қилинган солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 01.08.2025 йил ҳолатида 14 993 073.50 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан шартнома, таққослаш далолатномаси ва бошқа далиллар асосида ўз исботини топган. Шу сабабли даъвогар юқоридаги қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига биноан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар асосида ўз исботини топганлиги, шунингдек даъво талаби бўйича жавобгар ўз эътирозлари ва уларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганлиги боис, суд талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан: - даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 14 993 073.50 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, - давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ичида қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья А.Н.Сатторов