← Назад
Решение #2824833 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law |
Текст решения
5 785 символов
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил ****
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья **** нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – **** манфаатида
жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан 4 266 666 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 5 176 899 сўм кредит фоизидан бўлган
қарздорлик жами 9 443 565 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – **** (2025
йил 15 августдаги 01-02-14/979-сонли ишончномага асосан) иштирокида
суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар – **** АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор **** (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан ҳисобидан 4 266 666 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5
176 899 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик жами 9 443 565 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби бўйича тушунтириш
бериб,
қарздорлик
қисман
қопланганлигини
билдириб,
қолган
қарздорликларни ундириб беришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади
ва ўз эътирозларини билдирмади.
Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни палата ва жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд
ишдаги
хужжатларни
ўрганиб,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
иш холатидан аниқланишича, даъвогар – **** АТБ билан жавобгар –
якка тартибдаги тадбиркор **** ўртасида 2025 йил 26 мартда тузилган 636сонли
кредит
шартномасига
асосан,
“чорвачилик
фаолиятини
ривожлантириш” мақсадида 36 (ўттиз олти) ой муддатга (шу жумладан 6 ой
имтиёзли давр билан), 24,0 ставкада йиллик фоиз тўлаш шарти билан
64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартномада «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган
белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай кредит
танидан 4 266 666 сўм ва уни фоизидан 5 176 899 сўм муддати ўтган
қарздорликлар қайтарилмаган. Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар
томонидан берилган талабномалар ижросиз қолдирилган.
Вахоланки, кредит шартномасининг 4.2.1 бандига кўра «қарз олувчи»
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада кўрсатилган белгиланган
шартлар ва муддатларда, 1-иловага мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Яъни, шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаганда,
кредит бўйича қарздорликларни бир ёки ундан ортиқ маротаба бузганда,
тўлов графигида белгиланган муддатларда тўламаганда ҳамда шартномада
белгиланган бошқа холатларда банк берилган кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларини кўради деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда
ФК)нинг 744-моддаси биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилган. Бироқ,
даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2026 йил 8 январдаги
5-07/19-сонли банк маълумотномасига асосан, жавобгарни бугунги кун
холатига кредит фоизидан бўлган қарздорлик қисман тўланган. Шу сабабли,
даъвони қисман қаноатлантириш ва ушбу қолдиқдаги суммани ундириш
лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 266 666 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 4 540 326,31 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик жами
8 806 992,31 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм тўланган почта ҳаражатларини
ундиришни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113,118-моддаларига асосан
иш бўйича тўланиши лозим бўлган 412 000 сўм давлат божини ҳам жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
113,118,170,176-180-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан:
- **** АТБ фойдасига муддати ўтган кредит танидан бўлган 4 266 666
сўм, кредит фоизидан 4 540 326,31 сўм жами 8 806 992,31 сўм қарздорликлар
ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм суд-почта харажатлари;
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у
қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибда, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой
ичида кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
****