Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5047 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 34225d3b-ddb6-46d0-8979-68d4bbe94f85 Claim ID PDF Hash 6181679a076eaa68... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 3 210 символов
4-2006-2501/5047-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг, жавобгар ***дан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 612.082.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Суд муҳокамасида аниқланишича, Пешку туманлараро иқтисодий судининг 4-2005-2401/365-сонли иш юзасидан 2024 йил 14 июндаги ажрими билан кредитор “M b t h mi ls” масъулияти чекланган жамиятининг аризасига асосан жавобгар (қарздор) “B lust r gr k m l ks” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкротлик иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тақдим этилган мулкий талаблар қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан даъвогардан республика бюджетига 12.241.640 сўм давлат божи ундиришни ва 41.200 сўм почта харажатлари олдиндан тўланганлиги инобатга олиниб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. ***дан Республика бюджетига 12.241.640 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Раҳматова 2