← Назад
Решение #2824840 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| бандида ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
4 775 символов
4-1505-2502/10735-сонли иқтисодий иш
ФАРҒОНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Риштон туман ҳокимлигининг жавобгар — “SOBIRJON IS OIL
BOG'I” фермер хўжалиги ва Риштон туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 27
февраль кунидаги 176-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан Фарғона шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси О.Холматов, Фарғона вилояти фермерлар кенгаши вакили
Қ.Масаидов (2026 йил 5 январь кунидаги 1-сонли ишончнома асосида), Риштон
туман фермерлар кенгаши вакили К.Урмонов (2026 йил 8 январь кунидаги 3сонли ишончнома асосида) иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Риштон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SOBIRJON IS OIL BOG'I”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Риштон
туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 27 февраль кунидаги 176-сонли “Ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор
қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан низо предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлар палатаси Фарғона
вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида прокуратура вакили иш бўйича ўз фкир билдириб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Риштон туман фермерлар кенгаши вакили суд мажлисида биринчи суд
мажлисига даъвогар келмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Фарғона вилояти фермерлар кенгаши вакили даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар ҳамда учинчи шахс суд мажлисининг куни, жойи ва вақти
ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига ўз
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд,
ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, даъвогар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ваҳоланки, суднинг 2025 йил 23 декабрь кунидаги ажрими билан даъвогар
суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми
олтинчи бандига мувофиқ,
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида
ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин
қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар вакили дастлабки суд мажлисига
келмаганлигини, судга ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаганлигини инобатга олиб, мазкур даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь
кунидаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 3-банди, ўнинчи хатбошисига кўра, иш
юритишни
тугатиш
тўғрисидаги,
даъвони
кўрмасдан
қолдириш
тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар бўйича давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Риштон туман ҳокимлиги ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Кредитор Риштон туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов