Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/22748 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7595983f-8bb4-4f1b-986d-9a885ace30ef Claim ID PDF Hash 7e63f1a278b8f2c4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 689 символов
4-1601-2505/22748-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 8 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев, даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан 4 800 000 сўм асосий қарз ва 2 400 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 19 июлда /K-192к-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар ўғит маҳсулотлари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 4 800 000 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 800 000 сўм асосий қарз ва 2 400 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суднинг 2025 йил 19 декабрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2026 йил 8 январь куни соат 10:15 га белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 июлда тузилган /K-192к-сонли шартномасининг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2024 йил 22 августдаги 100-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 4 800 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандларига мувофиқ жавобгар шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 банк куни ичида буюртма қилинган маҳсулотнинг 100 фоиз қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва 4 800 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 19 августда юборган 50-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогарнинг жавобгардан 4 800 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 2 400 000 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ушбу Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 2 400 000 сўм пеняни 750 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 800 000 сўм асосий қарз, 750 000 сўм пеня, 412 000 сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 333, 386, 418-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 800 000 сўм асосий қарз, 750 000 сўм пеня, 412 000 сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Ж.Шералиев