← Назад
Решение #2824863 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 917 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1501-2501/23034-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Д.Иминовни (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХдан 12 827 925 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 12 827 925 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қува туман электр таъминоти корхонаси
билан ХХХ ўртасида 2024 йил 5 март кунги 380937-сонли электр таъминоти
юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома
билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 12 827 925 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даьвони қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 12 827 925 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан 12 827 925 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилояти иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1501-2501/23034-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Д.Иминовни (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХдан 12 827 925 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан 12 827 925 сўм
асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилояти иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев