← Назад
Решение #2824867 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
4 799 символов
4-1603-2502/10810 - сонли иш иқтисодий иш
Судья: Д.Соатов
НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМ
Наманган шаҳри
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2026 йил 08 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Наманган вилояти фермерлар кенгаши даъвогар – “ААААА” ФХнинг
манфаатида, жавобгар – “ВВВВВ” МЧЖга нисбатан жами 257.383.000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида,
тарафлардан жавобгар вакили – ХХХХХнинг иштирокида, Наманган туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар – “ААААА”
ФХнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ВВВВВ”
МЧЖга нисбатан жами 257.383.000 сўм ундиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 19.12.2025 йилдаги ажрими билан ишни
суд мажлисида кўриш 08.01.2026 йил соат 16 - 10 га тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти фермерлар кенгаши ва
“ААААА” ФХ вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакили суд мажлисига келмади ёки судни
унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома қолдирмаган.
Жавобгар вакили даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш хужжатларида иш юритишга қабул қилиш ва суд мажлисига тайёрлаш
тўғрисидаги ажрими даъвогар вакили томонидан олинганлигини тасдиқловчи
почта хабарномаси мавжуд.
Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг
6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг
3 бандига кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга
давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг
1
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар
тақдим этади.
Бунда, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 19.12.2020 йилдаги 36-сонли
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатлари ундириш амалиёти тўғрисидаги”
Пленум қарорининг 17-бндида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи
берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш
тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозимлиги
белгиланган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни ва олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни ҳамда давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб иш бўйича
давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси, 9 - банди, 118, 195 - моддаларини қўллаб,
суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогарнинг ўз зиммасида
қолдирилсин.
Ажримнинг нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Д.Соатов
2