Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1705-2502/2900 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 45ff566a-1776-44f0-8d0e-aac96577c75c Claim ID PDF Hash d5b8b0e38e864d16... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
нинг 74-моддаси нинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2900-сонли иш Андижон шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, суд мажлиси котиби И.Шавкатбековнинг котиблигида, даъвогар – "Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш" давлат муассасасининг жавобгар – "Қўрғонтепа туман йўллардан фойдаланиш" давлат муассасаси ҳисобидан 624 762 810 сўм маҳсулот қиймати ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Х.Кукиев (2025 йил 3 январдаги 1-сонли ишончнома), Д.Орифхонов (2025 йил 24 ноябрдаги 267-сонли ишончнома), жавобгар вакили – С.Бекжонов (2025 йил 10 октябрдаги 98/1-сонли ишончнома), мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили – С.Масобиров (2025 йил 23 январдаги ишончнома)лар иштирокида, ҳамда Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: "Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш" давлат муассасаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, "Қўрғонтепа туман йўллардан фойдаланиш" давлат муассасаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 624 762 810 сўм маҳсулот қиймати хамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар вакили Х.Кукиев ўз кўрсатмасида, даъво аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан ўртасидаги тузилган пудрат шартномасига кўра, жавобгар даъвогарга тегишли бўлган автомобиль йўлини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошираётган вақтида мазкур автомобиль йўли даъвогар балансида бўлганлиги сабабли даъвогар жавобгарга жами 624 762 810 сўмлик йўл қурилиш маҳсулотларини етказиб берганлигини бироқ Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2023 йил 30 март кунги тегишли буйруғи билан жавобгар томонидан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган мазкур даъвогарга бириктирилган автомобиль йўли жавобгар бириктириб юборилганлиги сабабли, етказиб берилган 624 762 810 сўмлик йўл қурилиш маҳсулотлари жавобгар учун асоссиз орттирилган бойлик ҳисобланишини, мазкур иш юзасидан мутахассисларни жалб қилиш лозимлигини, қайтадан жавобгар билан ҳисоб-китоб қилиниши кераклигини билдириб, суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили Д.Орифхонов Х.Кукиев билан бир хил мазмунда кўрсатма бериб, ўз кўрсатмасида, даъво аризани қўллаб-қувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида, жавобгар вакили ўз кўрсатмасида, даъвогарнинг даъво талабларига ўз эътирозларини билдириб, иш ҳужжатларида, қарздорликни тасдиқловчи етарли далиллар мавжуд эмаслигини, даъвогардан қарздорлиги йўқлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суднинг ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилояти Молия бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ, ишни учинчи шахс Андижон вилояти Молия бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Дастлабки суд мажлисида ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили ўз кўрсатмасида, тарафлар ўртасидаги 2022 йил 23 февралдаги 12-сонли пудрат шартномаси ҳамда 2022 йил 11 майдаги 12/1сонли қўшимча келишув қонунчиликка мувофиқ Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтиши талаб этилмаслигини, тарафлар шартнома тузишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаганликларини билдириб, фикрнома тақдим этган. Дастлабки суд мажлисида Қўрғонтепа туман прокурор ёрдамчиси А.Турғунов суд мажлисида иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъвоси бўйича тарафлар ўртасидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказиш шарт бўлмаган шартномалар қаторига кирганлиги, мазкур ҳолатда давлат бюджетидан пул ундириш билан боғлиқ низо бўлмаганлиги сабабли ишни қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суд тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш хужжатларига кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 23 февралда 12-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, жавобгар (ёрдамчи пудратчи) ушбу шартнома шартларига мувофиқ Андижон вилояти ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Даъвогар (бош пудратчи) эса жавобгарга бажарилиши лозим бўлган ишлар учун тегишли меъёрий ҳужжатлар ва ташкилот меъёрлари асосида тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган маблағ тўловини амалга ошириш мажбуриятни олган. Шартноманинг умумий баҳоси, унинг 2.1 бандига асосан 150 000 000 сўм этиб белгиланган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 11 майда мазкур пудрат шартномага ўзгартириш киритиш мақсадида 12/1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унинг 3.1 бандига кўра, шартноманинг умумий баҳоси 1 000 000 000 сўм этиб белгиланган. Иш ҳужжатларилаги мавжуд 2022 йил июль, август, сентябрь ойларида бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномалар ҳамда даъво аризада баён қилинган ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан мазкур шартномага асосан июль-ноябрь ойларида 4Р 136 Кўтарма к.-“Қорасув-Хонобод” автойўли – Тополино қ. Автомобиль йўлининг 22-45 км.ларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, даъвогарга топширилган. Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2023 йил 30 мартдаги 04-2/15-сонли буйруғи билан жавобгар томонидан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган мазкур даъвогарга бириктирилган автомобиль йўли жавобгарга бириктириб берилган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 6 октябрда қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборган 222-сонли талабномаси, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирган. Шу сабабдан, даъвогар жавобгар томонидан 2022 йил 23 февралда 12-сонли пудрат шартномасига асосан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган мазкур даъвогар балансида бўлган автомобиль йўли жавобгар балансига ўтказилганлиги сабабли, таъмирлаш ишлари вақтида жавобгарга 624 762 810 сўмлик йўл қурилиш маҳсулотларини етказиб берганлиги важи билан судга мурожаат этган. Бироқ, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 624 762 810 сўм маҳсулот қийматини ундириш ҳақидаги даъво талаблари билан қуйидагиларга кўра, келишмайди: ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги пудрат шартномаси ва қўшимча келишувга кўра, даъвогар жавобгарга бажарилиши лозим бўлган ишлар учун тегишли меъёрий ҳужжатлар ва ташкилот меъёрлари асосида тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган маблағ тўловини шартномада белгиланган муддатда амалга ошириш мажбуриятини олган. Яъни, шартномада даъвогар томонидан жавобгар таъмирлаш ишларини амалга ошириш жараёнида даъво аризада ундириши сўралган 624 762 810 сўмлик йўл қурилиш маҳсулотларини етказиб бериши назарда тутилмаган. Шунингдек, жавобгар шартномада белгиланган муддатларда (2022 йил 31 декабрга қадар) жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириб, далолатномалар (шакл-2)га асосан даъвогарга топширган. Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасининг жавобгар томонидан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган мазкур даъвогарга бириктирилган автомобиль йўлини жавобгарга бириктириш тўғрисидаги 04-2/15-сонли буйруғи эса орадан уч ой вақт ўтиб 2023 йил 30 мартда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси биринчи қисмига кўра, пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорига мувофиқ, ишлаб чиқилган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди биринчи хатбошисига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги 103-сонли Қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисига кўра, судлар шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати, ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда белгиланган тартибда ҳал этмоқлари кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидаги, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобварақфактуралар 624 762 810 сўмлик йўл қурилиш маҳсулотларини жавобгар томонидан даъвогардан қабул қилиниб олганлиги тўғрисида эмас балким даъвогарни бошқа учинчи шахслардан қабул қилиб олганлиги тўғрисида эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, иш ҳужжатларида жавобгарни даъвогардан маҳсулотни қабул қилиб олганлиги ҳақидаги юк хати, товар-транспорт ҳужжати, ишончнома, далолатномалар мавжуд эмас. Мазкур холатда даъвогар томнидан тақдим этилган ҳисобварақфактуралар, буйруқ, Шакл-2 далолатномаларни мақбул далил деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Гарчанд, даъвогар суд мажлисида, 624 762 810 сўмлик йўл қурилиш маҳсулотларини жавобгарга етказиб берганлигини билдириб, 624 762 810 сўм маҳсулот қийматини ундириб беришни сўраган бўлсада, ўз важларини етарли далиллар билан исботлаб бера олмади. ИПКнинг 68-мооддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг 624 762 810 сўм маҳсулот қийматини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асословчи хужжатлар ва етарли далиллар тақдим этилмаганлиги сабабли, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини мухокама қилиб, даъво талаблари қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, даъвогардан Республика бюджетига 12 495 256,2 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: "Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш" давлат муассасасининг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар - "Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш" давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 12 495 256,2 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар - "Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш" давлат муассасаси томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шикоят (протест)берилиши мумкин. Раислик этувчи, Н.М.Ахматбеков