← Назад
Решение #2824871 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article |
Текст решения
4 097 символов
4-1601-2501/21773-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 8 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси
даъвогар АТБ «А» манфаатида жавобгар - «Б» МЧЖ ҳисобидан 12229145 сўм
муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили Ғ.Қосимов (ишончнома асосида) иштирокида, суднинг
биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - «Б» МЧЖ ҳисобидан
12229145 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини, даъво тақдим
этилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 12 майда тузилган
1/15278-сонли кредит шартномасига асосан, жавобгарга кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик 23 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 76 ой
муддатга 100000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакили тақдим этган маълумотларга кўра, жавобгарнинг 2026
йил 7 январь ҳолатига 9122760,80 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги
мавжуд.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг жавобгар ҳисобидан 9122760,80
сўм муддати ўтган фоиз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 9122760,80 сўм муддати ўтган
фоиз ва 41200 сўм почта харажати ундириш, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
412000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан
9122760,80 сўм муддати ўтган фоиз ва 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Республика бюджетига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов