Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2502/8871 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5097a623-e5ad-462a-836e-5b21e8ffe007 Claim ID PDF Hash aefa90cdee04eace... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
Текст решения 5 532 символов
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил **** Наманган туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – **** манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор ****ҳисобидан 4 266 666 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 6 744 715 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик жами 11 011 381 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – **** (2025 йил 15 августдаги 01-02-14/979-сонли ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар – **** АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар –якка тартибдаги тадбиркор **** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ҳисобидан 4 266 666 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 6 744 715 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик жами 11 011 381 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вкил иштирокини таъминламади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни палата ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди: иш холатидан аниқланишича, даъвогар – **** АТБ билан жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор ****ўртасида 2025 йил 17 мартда тузилган 543сонли кредит шартномасига асосан, “чорвачилик фаолиятини ривожлантириш” мақсадида 36 (ўттиз олти) ой муддатга (шу жумладан 6 ой имтиёзли давр билан), 25,0 ставкада йиллик фоиз тўлаш шарти билан 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартномада «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай кредит танидан 4 266 666 сўм ва уни фоизидан 6 744 715 сўм муддати ўтган қарздорликлар қайтарилмаган. Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган талабномалар ижросиз қолдирилган. Вахоланки, кредит шартномасининг 4.2.1 бандига кўра «қарз олувчи» кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда, 1-иловага мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган. Яъни, шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаганда, кредит бўйича қарздорликларни бир ёки ундан ортиқ маротаба бузганда, тўлов графигида белгиланган муддатларда тўламаганда ҳамда шартномада белгиланган бошқа холатларда банк берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларини кўради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда ФК)нинг 744-моддаси биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бинобарин, даъвогарнинг кредит ва унга хисобланган фоизидан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби асосли қўйилган. Мазкур холатлар ишдаги хужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 266 666 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 6 744 715 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик жами 11 011 381 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм тўланган почта ҳаражатларини ундиришни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113,118-моддаларига асосан иш бўйича тўланиши лозим бўлган 412 000 сўм давлат божини ҳам жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,170,176-180-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан: - **** АТБ фойдасига муддати ўтган кредит танидан бўлган 4 266 666 сўм, кредит фоизидан 6 744 715 сўм жами 11 011 381 сўм қарздорликлар ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм суд-почта харажатлари; - республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой ичида кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи ****