Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5026 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья KUSHSHAYEV SUXROB TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c2c5719f-e245-489e-be18-4ea0e774b14a Claim ID PDF Hash c5b4a64721478a41... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 7 582 символов
4-2006-2501/5026-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар ХХХ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан Бухоро туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда ХХХ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида 51 575 000 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, асосий қарзни тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан қисман оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 51 575 000 сўм асосий қарз ва 758 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Даъвогар судга ёзма илтимоснома тақдим этиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган 2024 йил 4 ноябрдаги маълумотномага кўра, жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 51 575 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 758 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойида кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шартноманинг мазкур бандига асосан жавобгарнинг тўлов муддатини ўтказган ойлари учун даъвогар томонидан пеня ҳисоблаб борилган ҳамда мазкур сумма 2025 йил 1 октябрь ҳолатида жами 758 000 сўмни ташкил этган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”деб тушунтириш берилган. Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари, шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатлари ва пеня суммасининг ошишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб пеня талабини 758 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи қимининг 20-бандига кўра чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод қилинган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1 046 660,00 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116,118,170,176-179моддаларига асосланиб қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 51 575 000 сўм асосий қарз, 758 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан республика бюджетига 1 046 660,00 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья С.Кушшаев