← Назад
Решение #2824885 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 950 символов
4-1601-2505/22626-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 8 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 28 464 800 сўм асосий қарз ва 13 207 667 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
А.А.Тўйчибоев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2025 йил 13 июнда А52/013-25-сонли шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар жавобгарга сиқилган табиий газ маҳсулотини АГТКШ орқали
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 28 464 800 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 9.1-бандига асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 28 464 800 сўм асосий қарз ва 13 207 667 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган
ҳисобварақ-фактура ва тарқатиш варақаси билан тасдиқланганлигини маълум
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади ва низо юзасидан муносабат
билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогар
вакилини тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан, Маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи
— сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб
бериш юзасидан 2025 йил 13 июнда А52/013-25-сонли шартнома тузилган бўлиб,
унга кўра, даъвогар жавобгарга АГТКШ орқали сиқилган табиий газ маҳсулотлар
(бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 30 июндаги А52/22869-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
жами 28 464 800 сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, маҳсулотни етказиб бериш муддати
жавобгар (истеъмолчи)нинг талабига асосан автомашиналарга газ қуйилган сана
хисобланади.
Ёки, шартноманинг 2.3-бандида жавобгар етказиб бериладиган сиқилган газ
маҳсулотлари учун 100 фоиз миқдорида олдиндан ҳақ тўланиши назарда тутилган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган тартибда
тўламаган ва 28 464 800 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 24 ноябрда
юборган 627-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 13 207 667 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 7.2-бандида етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов
кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Бундай ҳолатда суд жавобгар шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот
ҳақини тўлаши лозим бўлса-да, тўловни кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг
пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида
назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб
қилинган 13 207 667 сўм пеняни 5 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 464 800 сўм
асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, 834 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 238,
244, 326, 333, 418, 437-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72,
118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “АА” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 28 464 800 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня,
834 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев