Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/21993 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Шзипд^оо
Source ID f9a13c01-3c75-415a-a74d-f29b832a1f9c Claim ID PDF Hash 38c5b92b91f43c77... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17- моддаси онуни 17 law
онунининг 18- моддаси онуни 18 law
Текст решения 3 637 символов
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 8 январь 4-1501-2501/21993-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома асосида) Х.Ахмедов, жавобгар вакили (ишончнома асосида) О.Юлдашевларни иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси “ТозЬкеп! Тгак1ог 2а^о&” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Шзипд^оо” масъулияти чекланган жамиятидан жами 375 609 139 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Тозйкеп! Тгаког 2^0^” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Шзипд^оо” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 341 462 853,76 сўм асосий қарз, 34 146 285,37 сўм пеня, жами 375 609 139 сўм қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 8 январь кунги тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили ушбу масала юзасидан ўзаро медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17- моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида медиатор П.Тошпўлатов иштирокида 2026 йил 8 январь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18- моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” - деб кўрсатилган. Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни ва жавобгардан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “Тозйкеп! ТгаЙюг 2ауо&” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “Шзипд^оо” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Т.Маматожиев