← Назад
Решение #2824898 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 634 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 743 символов
4-1603-2502/9545-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 8 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар АА давлат
муассасасининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
1 205 812 236 сўм асосий қарз ва 1 460 785 189 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили И.Вахобов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Х.Исмоилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АА давлат
муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023
йил 20 июлда 2023-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар
шартнома шартлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета
ҳужжатларига мувофиқ Наманган вилояти, Уйчи тумани, Юксалиш МФЙ ҳудудида
қурилаётган Юксалиш-2 кичик саноат зонаси автомобиль йўлини қуриш ишларини
бажариш, даъвогар зарур шароитларни яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиш
ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага асосан 1 926 732 539 сўмни бажариладиган ишлар учун
олдиндан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган ва шартноманинг
6.3-бандига асосан 14 712 659 сўм (ген услуг) чегирма хисобланган.
Жавобгар ўтказиб берилган маблағ эвазига ишларни тўлиқ топширмаган ёки
маблағни қайтармаган.
Даъвогарнинг маблағни қайтариш ҳақида юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 1 205 812 236 сўм асосий қарз ва 1 460 785 189 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Наманган минтақавий йўлларга
буюртмачи хизмати давлат муассасаси мутахассис сифатида жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, даъво асосига
аниқлик киритиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида бажариладиган
ишлар учун олдиндан жавобгарга шартнома бўйича жами 1 354 632 539 сўм ўтказиб
берилганлигини, жавобгар ишларни тўлиқ топширмаганлигини, 14 712 659 сўм
(ген услуг) чегирма ҳисобланганлигини, мутахассис томонидан объектда
бажарилмаган ишлар қиймати 519 378 423 сўмлиги аниқланганлигини маълум
қилиб, даъвогар раҳбарининг даъво талабидаги пеня ундириш қисмидан воз кечиш
юзасидан 2026 йил 8 январдаги аризаси тақдим этиб, иш юритишни мазкур қисмини
тугатишни ва даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари
юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида бажариладиган ишлар
учун олдиндан жами 1 354 632 539 сўм ўтказиб берилганлигини, ишлар объектда
бажарилганлигини мутахассис томонидан аниқланганлиги, бажарилмаган ишлар
қиймати 519 378 423 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, даъвонинг асосий қарз
ундириш қисми бўйича қисман қаноатлантиришни, пеня ундириш қисми бўйича
иш юритишни тугатишни сўради.
Суднинг ажримига кўра, суд мажлисига жалб этилган мутахассис томонидан
судга маълумот тақдим этилиб, унга кўра даъвогар (бош пудратчи) билан жавобгар
(ёрдамчи пудратчи) ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан
объектда бажарилган ишлар қиймати 835 254 116 сўмни ташкил этишини, даъвогар
томонидан объект бўйича 1 354 632 539 сўм молиялаштирилганлигини, даъвогарга
қўшимча бажарилган ишлар тақдим этилмаганлигини, жавобгарнинг даъвогар
олдида 519 378 423 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи
шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва кўрсатмалари ҳамда
мутахассиснинг хулосасини тинглаб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330сон “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги унитар корхоналарнинг
ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат муассасасига ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
ФК 8-моддасига кўра, фуқаролик муносабатлари иштирокчиларида фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири шартнома ҳисобланади.
ФК 354-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар
шартнома тузишда эркиндирлар.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган пудрат шартномаси (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) дан вужудга келган.
ФК 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал
қилади.
ФК 634-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки пудрат
шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш
мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини
бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 июлда
2023-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар шартнома
шартлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига
мувофиқ Наманган вилояти, Уйчи тумани, Юксалиш МФЙ ҳудудида қурилаётган
Юксалиш-2 кичик саноат зонаси автомобиль йўлини қуриш ишларини бажариш,
даъвогар зарур шароитларни яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарори ва экспертиза
ҳулосасига асосан жавобгар (ёрдачи пудратчи) томонидан объектда бажариладиган
қурилиш монтж ишлари юзасидан аниқланган ишлар қиймати барча солиқлар,
фиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда (2023 йил
1 январдан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда)
2 921 570 378 сўмни ташкил этади ва манзилли рўйхатга асосан молиялаштирилади.
Шартноманинг 6.3-бандига кўра, даъвогар лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда
тутилмаган ҳаражатлари учун умумий бажарилган қурилиш монтаж ишларида
2 фоиз (ген услуг) чегирма ушлаб қолиши белгиланган бўлиб, бу бўйича 14 712 659
сўм (ген услуг) чегирма хисобланган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан 2023 йил 24 июлда 269-сонли тўлов
топширқномасига асосан 876 471 114 сўм ва 2024 йил 6 январда 011-сонли тўлов
топширқномасига асосан 478 161 425 сўм, жами 1 354 632 539 сўм пул маблағлари
бажариладиган ишлари учун олдиндан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб
берган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича даъвогарга 2023 йил 27 декабрдаги
1-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 735 632 962 сўмлик ишлар топширилган.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича ишлар “Ишларни
бажариш жадвали”га мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар ўтказиб берилган маблағ эвазига ишларни бажариш графигига
асосан тўлиқ топширмаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 633 712 236
(2 фоизлик чегирма билан) сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 16 майда юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси томонидан судга 2026 йил 6 январдаги 01/09-35/09-сонли хат тақдим
этиб, унда тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 20 июлдаги 2 921 570 378 сўмлик
пудрат шартномаси ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтганлигини маълум
қилган.
Суд муҳокамалари давомида, мазкур иқтисодий иш бўйича Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 декабрь кунги ажримига асосан низо
юзасидан қурилиш объектида амалда бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини
аниқлаш мақсадида Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат
муассасаси мутахассис сифатида жалб этилган.
Мутахассис томонидан 2025 йил 23 декабрь ва 2026 йил 6 январда тузилган
маълумотларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 22 июнда 23/2023-сонли пудрат
шартномаси тузилганлиги, унга кўра жавобгар Наманган вилояти, Уйчи тумани,
Юксалиш МФЙ ҳудудида қурилаётган Юксалиш-2 кичик саноат зонаси автомобиль
йўлини қуриш ишларини бажариши белгиланганлиги, даъво аризасидаги
жавобгарга ўтказилганлиги кўрсатилган 572 100 000 сўм пул маблағлари бошқа
объект бўйича яъни Тўрақўрғон тумани, Оқтош МФЙ ҳудудидаги Парвоз кичик
саноат зонаси автомобиль йўлини қуриш ишлари бўйича молиялаштирилганлиги,
даъво аризасидаги объект бўйича даъвогар томонидан жами 1 354 632 539 сўм
молиялаштирилганлиги, жавобгар томонидан объектда бажарилган ишлар қиймати
жами 835 254 116 сўмни ташкил этиши, жавобгар томонидан даъвогарга объектда
қўшимча бажарилган ишлар тақдим этилмаганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида
519 378 423 сўм қарздорлиги мавжудлигини аниқланди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда, мутахассис ҳулосасини инобаатга олиб, даъво талабидаги
асосий қарзнинг 572 100 000 сўм қисми асоссизлигини, жавобгар томонидан
қурилиш объектида ишлар олиб борилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво
талабидаги қолган 1 354 632 539 сўм асосий қарз қисми бўйича 519 378 423 сўм ва
14 712 659 сўм (ген услуг) чегирма, жами 534 091 082 сўмга қаноатлантиришни
ҳамда асосий қарз ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома шартларини
лозим даражада бажармаганлиги боис, шартноманинг 12.4-банди бўйича
1 460 785 189 сўм миқдорида пеня ундириш талаби қўйилган.
Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили даъвогар раҳбарининг даъвонинг пеня
ундириш талабидан воз кечиш юзасидан 2026 йил 7 январдаги 1-сонли аризасини
тақдим қилди.
ИПКнинг 157-моддаси учинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман
воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва
суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади.
Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъвонинг пеня ундириш талабидан воз
кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас хамда бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, мазкур даъво талабидан воз кечишни қабул қилишни ва
мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776сонли “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра, Ўзбекистон
Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий
корхоналари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг
ваколатлари мувофиқ доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат
божи тўлашдан озод этилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, саккизинчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги
келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши
белгиланган.
Жавобгар вакили томонидан жавобгар раҳбарининг 2026 йил 8 январдаги
2026/1-сонли аризасини судга тақдим этиб, иш якуни бўйича суд харажатларини
зиммасига юклашни сўраган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 534 091 082 сўм
асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг пеня ундириш
талаби бўйича иш юритишни тугатишни, шунингдек республика бюджетига
даъвогар ҳисобидан 294 545,55 сўм, жавобгар ҳисобидан 53 331 949 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 354, 631, 634-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 110, 118, 128, 157, 170, 176-180, 186 ва 192моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АА давлат
муассасаси фойдасига 534 091 082 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвогарнинг даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечиши қабул қилинсин
ва мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 53 331 949 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали
апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев