Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2502/8877 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9913b5af-4359-415c-b562-12b8b2b16b4d Claim ID PDF Hash 4ca1b42ebce50980... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
Текст решения 5 262 символов
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил **** Наманган туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – **** манфаатида жавобгар – **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 389 259 сўм муддати ўтган кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – **** (2025 йил 15 августдаги 01-02-14/979-сонли ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар – **** АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан кредит фоизи бўйича 8 389 259 сўм муддати ўтган қарздорликни ундиришни сўраган. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вкил иштирокини таъминламади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни палата ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: Иш холатидан аниқланишича, даъвогар – **** АТБ билан жавобгар – **** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 21 апрелда тузилган 898/1-сонли кредит шартномасига асосан, “чорвачилик фаолиятини кенгайтириш” мақсадида 48 (қирқ саккиз ой муддатга (шу жумладан 24 ой имтиёзли давр билан), 22,0 ставкада йиллик фоиз тўлаш шарти билан 50 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. 2 Шартномада «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай 8 389 259 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик қайтарилмаган. Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган талабномалар ижросиз қолдирилган. Вахоланки, кредит шартномасининг 4.2.1 бандига кўра «қарз олувчи» кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда, 1-иловага мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган. Яъни, шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаганда, кредит бўйича қарздорликларни бир ёки ундан ортиқ маротаба бузганда, тўлов графигида белгиланган муддатларда тўламаганда ҳамда шартномада белгиланган бошқа холатларда банк берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларини кўради деб белгиланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза киритиб, 8 389 259 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорликни жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда ФК)нинг 744-моддаси биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилган ва уни қаноатлантириш лозим. Юқоридагиларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 8 389 259 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик ва 41 200 сўм тўланган почта ҳаражатларини ундиришни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113,118-моддаларига асосан иш бўйича тўланиши лозим бўлган 412 000 сўм давлат божини ҳам жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113,118,170,176-180моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. 3 **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - **** АТБ фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан бўлган 8 389 259 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - республикаси бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой ичида кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи ****